Дунёда

Сербияда Россияни қўллаб-қувватлаш митинги ўтказилди

© Sputnik / Alexandar Djorovich / Фотобанкка ўтишУчастники народного митинга в поддержку России в Белграде
Участники народного митинга в поддержку России в Белграде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Белградда бир неча минг киши Россияни қўллаб-қувватлаш учун митинг ўтказди.
Белград марказида Россияни қўллаб-қувватлаш бўйича оммавий митингда бир неча минг киши иштирок этди, деб хабар берди РИА Новости мухбири.
Акцияга Сербия Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқиши учун овоз бергани сабаб бўлди.
Митингда намойишчилар 20 метрли Россия байроғини олиб ўтишди, рус ва серб қўшиқлар янгради.
Намойишчилар “Қрим – Россия, Косово – Сербия, серблар ва руслар абадий биродарлар” деб ҳайқиришди.
Сўзга чиққанлар Сербия расмийларини Россияга қарши қилаётган Ғарбни қораладилар.
Президент Вучич Сербия АҚШ босими ва шантажлари туфайли Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолиги тўхтатилишини қўллаб-қувватлаганини билдирганди.
“Сербия Европада Россияга қарши санкциялар киритмаган ягона давлатдир”, деб эслатди у.
Вучичнинг сўзларига кўра, овоз беришнинг дастлабки қарори бетараф қолиш бўлган эди. Аммо Белградга жуда катта босим бўлди.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош Ассамблеяси Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидаги иштирокини тўхтатганди. Резолюция учун 93та давлат овоз берди. Қарши – 24. Бетараф – 58.
Болтиқбўйи давлатлари, Молдова, Украина ва Грузия Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясидаги фаолиятини тўхтатиб туриш учун овоз берди.
Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон қарши овоз берди.
Арманистон, Озарбайжон, Туркманистон овоз бермади.
Қарши овоз берганлар орасида Хитой, Эрон, Сурия, Куба, Венесуэла, Вьетнам ҳам бор.
Янгиликлар лентаси
0