Дунёда

Германияда Украина элчисини фитна назариясини тарқатишда айблашди

© Foto : Посольство Украины в ГерманииПосол Украины в Германии Андрей Мельник
Посол Украины в Германии Андрей Мельник - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Германиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Украина элчисини фитна назариясини тарқатишда айблади.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Украинанинг Берлиндаги элчиси Андрей Мелник Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайерни обрўсизлантириш мақсадида фитна назариясини тарқатмоқда. Бу ҳақда Германиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэл “Spiegel” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
“Украинанинг Германиядаги элчиси Андрей Мелникнинг президент Франк-Вальтер Штайнмайер бугунги ҳукуматга таъсири бўлган гўёки “10 йиллар давомида Россия билан алоқалар ришталарини яратгани” ҳақидаги гаплари фитна назариясининг энг хавфли вариантидир”, - дейилади хабарда.
Габриэлнинг фикрича, бу баёнотлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва ёмон ният билан айтилган гаплар.
У Россия билан муносабатлар келажаги ҳақида ўйлаш зарурлигини таъкидлаган, зеро бир кун келиб Украинадаги можаро барҳам топади.
Аввалроқ “Bild” газетаси Украина президенти Владимир Зеленский германиялик ҳамкасби Штайнмайерни унинг Россияга нисбатан сиёсати туфайли Киевда қабул қилишдан бош тортгани ҳақида хабар қилган эди. Германияда Зеленскийнинг қарори тушунмовчиликни келтириб чиқарди ва сиёсатчиларнинг кескин танқидига сабаб бўлди. Штайнмайернинг ўзи Киев уни қабул қилишдан бош тортганини тасдиқлади.
Янгиликлар лентаси
0