Жамият

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тасдиқланди

© Sputnik / Валерий МельниковПаспорт гражданина Узбекистана
Паспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
1 июндан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) беришга оид давлат хизматлари кўрсатилади.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистонда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) аниқлаш ва бериш тартиби тасдиқланди. Ҳукумат тегишли қарорни 12 апрель куни қабул қилди.
Ҳужжат билан ЖШШИРни аниқлаш ва бериш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламент тасдиқланди:
Ўзбекистон ҳудудида туғилган барча шахсларга туғилганликни қайд этиш жараёнида;
чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга идентификация ID-картаси берилганда;
чет давлат фуқаросига Ўзбекистон ҳудудида вақтинча бўлиб турганда ёки ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётганда;
фуқаролиги бўлмаган шахсга биометрик ҳаракатланиш ҳужжати расмийлаштирилганда;
чет давлатда вақтинча ёки доимий яшайдиган Ўзбекистон фуқаролари, уларнинг фарзандлари, чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга.
Давлат персоналлаштириш маркази ва АКТ вазирлигига тегишли ҳамкор ташкилотлар билан 1 июнга қадар ЖШШИРни бериш бўйича ахборот тизимларини интеграция қилиш вазифаси юклатилган.
1 июндан бошлаб шахсий идентификация рақамини беришга оид давлат хизматларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
9 апрелдан бошлаб жисмоний шахслар тўлов ҳужжатларига солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ўрнига ЖШШИРни кўрсатишлари керак.
ЖШШИР фуқароларнинг биометрик паспортида кўрсатилган ва у пастки қаторда жойлашган. 14 та рақамдан иборат. Шунингдек, у ID картанинг орқа томонида "Шахсий рақам / Personal number" ёзуви остида кўрсатилган.
Янгиликлар лентаси
0