Иқтисод

Ўзбекистон Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлини бошқариш ҳуқуқини афғонларга бериши мумкин

© Sputnik / StringerСитуация в городке Хайратан
Ситуация в городке Хайратан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ОАВ: Ўзбекистон 10 май куни Ҳайратон–Мозори Шариф темир йўл бошқарувини Афғонистонга топширади.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ҳайратон — Мозори-Шариф темир йўли бошқаруви 10 майдан Афғонистон томонига ўтади. Бу ҳақда "Афғонистон темир йўллари" директори Бахт ар-Раҳмон Шарафат маълум қилди, дея ёзади Sputnik Афғонистон "Tolo News"га таяниб.
Ҳозир бу темир йўлни "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаради. Бироқ янги шартномага кўра, барча темир йўлларга техник хизмат кўрсатиш мажбуриятлари, жумладан, даромадларни йиғиш, техник хизмат ва бошқариш “Афғонистон темир йўллари”га ўтади.
Ўзбекистон компанияси "Ҳайратон — Мозори-Шариф" темир йўл линиясини бошқариш бўйича шартномага кўра йилига 18 млн доллар олиб келаётган эди.
"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти шўба корхонаси "Сўғдиёна Транс" 2011 йил декабрида Афғонистондаги "Ҳайратон — Мозори-Шариф" темир йўл линиясини бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси 2010 йил ноябрь ойида 129 млн долларлик 75 км узунликдаги линия қурилишини якунлади.
Афғонистон импортининг қарийб ярми, шунингдек, гуманитар юкларнинг салмоқли қисми Ҳайратон порти орқали ўтади. Бу темир йўлнинг фойдаланишга топширилиши юк ташиш ҳажмини сезиларли даражада оширган эди.
Янгиликлар лентаси
0