Спорт

Ўзбекистонлик гимнастикачилар Жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

© Фото: НОК УзбекистанаКубок мира по художественной гимнастике
Кубок мира по художественной гимнастике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ёш ўзбекистонлик гимнастикачи Тахмина Икромованинг ўзи ушбу мусобақада 3 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Тошкент мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи ўз якунига етди. Унда 15 та мамлакат вакиллари иштирок этишди, деб хабар қилмоқда Миллий олимпия қўмитаси.
© Фото: НОК УзбекистанаГимнастка сборной Узбекистана Тахмина Икромова (в середине)
Гимнастка сборной Узбекистана Тахмина Икромова (в середине) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2022
Гимнастка сборной Узбекистана Тахмина Икромова (в середине)
Ёш ўзбекистонлик гимнастикачи Тахмина Икромова кўпкураш, ҳалқа ва булава машқларида олтин, тасмада эса бронза медалини қўлга киритди. Шу тариқа, Икромованинг ўзи ушбу мусобақада 3 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.
Раъно Муҳамедова ва Нилуфар Шомуродова қўл остида шуғулланаётган ўзбекистонлик спортчилар дастлаб кўпкураш дастурида, сўнг 5 ҳалқа машқида кумуш, 3 тасма ва 2 тўп дастурида эса олтин медалга эга чиқишди.
“Шу тариқа, мазкур босқичда терма жамоамиз 4 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди”, - дейилган хабарда.
Ушбу мусобақада Арманистон, Австралия, Озарбайжон, Болгария, Колумбия, Буюк Британия, Грузия, Германия, Италия, Қозоғистон, Латвия, Янги Зеландия, Словения, АҚШ каби давлатлар вакиллари иштирок этишди.
Янгиликлар лентаси
0