Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия ҚК Мариуполдаги миллатчиларга қуролларини топширишни таклиф қилди

© Sputnik / Valeriy MelnikovДобровольно сложившие оружие украинские военнослужащие
Добровольно сложившие оружие украинские военнослужащие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2022
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги қуролини топширган украиналик ҳарбийларга улар ҳаётда қолишларига кафолат беришини маълум қилган.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Россия Қуролли кучлари (ҚК) Мариуполдаги “Азовстал” металлургия комбинатида қуршовда қолган миллатчилар ва хорижлик ёлланма аскарларга 17 апрель куни қуролларини топширишни таклиф қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
“Азовстал” металлургия комбинатида юзага келган ҳалокатли вазиятни инобатга олиб ҳамда инсонпарварлик тамойилларидан келиб чиқиб, Россия Қуролли кучлари миллатчи батальонлар жангарилари ва хорижлик ёлланмаларга 2022 йил 17 апрель куни Москва вақти соат 06:00 дан ҳар қандай жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ва қуролларни топширишни таклиф қилади”, - дейилган хабарда.
Вазирлик қуролини топширганларга улар ҳаётда қолишларига кафолат берилишини таъкидлаган.
Сукунат режими соат 06:00 да бошланади. Бу вақтда ҳар икки томон байроқларини кўтаришлари керак: Россия томони – қизил, украиналик ҳарбийлар – оқ.
Украина қуролли бўлинмалари ҳамда хорижлик ёлланмалар соат 06:00 дан бошлаб соат 13:00 гача (Москва вақти билан) ҳеч қандай қуролсиз ва ўқ-дорисиз ўз позицияларидан чиқишлари керак.
Россия Мудофаа вазирлиги расмий Киев Мариуполдаги “Азовстал” металлургия комбинатида қуршовда қолган миллатчиларга улар Россия ҚКга асирга тушишга уринишмоқчи бўлишса, отиб ташлаш билан таҳдид қилаётганини қайд этган.
Мариуполдаги биринчи минг нафар асир – УҚК тўлиқ тор-мор этилишининг бошланиши
13 апрель куни Мариупол шаҳрида 1026 нафар украиналик ҳарбий хизматчилар ихтиёрий равишда қуролларини топшириб, асирга тушишгани хабар қилинган эди. Эртаси куни Россия Мудофа вазирлиги яна 134 нафар украиналик ҳарбий асирга тушганини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0