Тошкент ва Бишкек ўртасидаги автобус қатновлари қайта тикланди

© Фото: tashtrans.uzАвтобус Ташкент-Бишкек
Автобус Ташкент-Бишкек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2022
Oбуна бўлиш
Автобуслар Тошкент автовокзалидан жўнайди. Рейслар ҳар куни икки марта амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. 2022 йил 15 апрелдан бошлаб Тошкентдан Бишкекка халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди, деб хабар беради "Tashtrans.uz".
Йўналишлар жадвали "Тошкент" автовокзалининг сайтида келтирилган. Рейслар ҳар куни икки марта амалга оширилади — соат 18:00 ва 19:00 да.
Тошкент — Бишкек йўналишининг узунлиги 601 км, йўлга кетадиган вақт 12 соат 40 дақиқани ташкил этади.
Автобуслар Тошкент автовокзалидан (Олмазор метро бекати) жўнайди. Чипта нархи 250 минг сўм, уни автовокзал кассаларидан харид қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент—Бишкек халқаро автобус рейси 2020 йилда коронавирус пандемияси сабаб тўхтатилган эди.

Мавзуга оид:

Ўзбекистон ва Қозоғистон 12 апрелдан автобус қатновини йўлга қўймоқда: жадвал ва нархлар
Қўқон ва Хўжандни автобус қатнови боғлади
Тошкент – Хўжанд халқаро автобус қатновлари қайта тикланди
Янгиликлар лентаси
0