WSJ: Россиянинг Ғарб санкцияларини четлаб ўтиш йўллари бор

© Sputnik / Наталья СеливерстоваВид на Московский Кремль
Вид на Московский Кремль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2022
Oбуна бўлиш
Ғарб мамлакатлари Россияни яккалаб қўйиш учун глобал иттифоқни тузишга уринишмоқда, аммо бунга баъзи нарсалар халақит бермоқда.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Кўплаб мамлакатлар Ғарб изидан бормади ва Россияга қарши санкция киритмади. Бу дунёда иккига ажралишни келтириб чиқарди. Эҳтимол, бу Москвага чеклов чораларини четлаб ўтишга ёрдам бера олади. Бу ҳақда Американинг “The Wall Street Journal” газетаси ёзмоқда.
Маълум қилинишича, Ғарб мамлакатлари етакчилари Россияни яккалаб қўйиш учун глобал иттифоқни тузишга уринишмоқда, аммо уларга Ҳиндистон, Бразилия ва Жанубий Африка Республикаси каби ривожланаётган йирик мамлакатлар халақит беришмоқда.
“Бу иккига ажралиш Россияга Ғарб санкцияларини четлаб ўтиш учун имкониятлар беради ва Москвага уни бутун дунёда қўллаб-қувватлашлари ҳақида гапиришига имкон беради”, - дейилади мақолада.
Мақола муаллифлари Саудия Арабистони ҳам, Хитой ҳам Россияни Донбассни ҳимоя қилишга қаратилган махсус операцияни ўтказганлик учун қоралашмаганини таъкидлашган.
Туркиялик сиёсатшунос: АҚШ санкциялар орқали бошқаларни ўз измига бўйсундиришга уринмоқда
“Хитой Россияни АҚШ ва унинг Ғарб иттифоқчиларига қарши курашда ўзининг иттифоқчиси деб билади. Икки қўшни Штатлар томонидан раҳбарлик қилинаётган дунё тартибини барбод қилишга ва Пекин ва Москва ўз минтақаларини назорат қилишга қўлларидан келган ишни қилишга ҳаракат қилмоқда”, - дейилган хабарда.
Global Times: Ғарб санкциялар билан Россия иқтисодиётини синдира олмади
Янгиликлар лентаси
0