Йирик двигателли автомобиллар учун божхона божи пасайтирилди

CC0 / Unsplash / Zakaria Zayane / Фара автомобиля. Иллюстративное фото
Фара автомобиля. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2022
Oбуна бўлиш
Ишлаб чиқарилганига 1 йил тўлмаган, двигател сиғими эса 3000 см3 дан катта бўлган автомобиллар импорти учун божхона божи 30 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистонга двигатель сиғими 3 литрдан ортиқ бўлган ҳамда гибрид автомобилларни олиб кириш арзонлашади. Бу президент 15 апрель куни имзолаган қарорда кўзда тутилган.
Қарор билан двигател сиғими 3000 см³ дан катта бўлган автомобилларнинг божхона расмийлаштируви икки босқичда пасайтирилмоқда.
15 апрелдан 31 декабргача бўлган муддатда бож ставкалари 30 фоиздан 15 фоизга туширилди; автомобил двигатели қувватининг ҳар бир куб см учун белгиланган қўшимча коэффициентлар ҳам икки баробар (3 доллардан 1,5 долларга) камайтирилди.
Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб, автомобил двигатели қувватига боғланган қўшимча коэффициентлар яна бир бор пасайтирилади (1,5 доллардан 1,25 долларга), 15 фоизлик асосий бож ставкаси эса ўзгаришсиз қолади.
Янги тартиб ишлаб чиқарилган санасидан Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтган кунгача 1 йилдан ортиқ вақт ўтмаган автотранспорт воситаларига тааллуқли.
Бундан ташқари, гибрид автомобиллар (ҳам ички ёнув двигатели, ҳам электр двигателига эга автомобиллар) учун биринчи марта божхона ставкалари белгиланди.
Эндиликда гибрид автомобилларни импорт қилиш учун двигател турига ва ишлаб чиқарилган муддатига қараб автомобил нархининг 15 фоизидан 30 фоизигача бож тўлаш керак бўлади. Илгари бу турдаги автомобиллар учун ҳам двигател қувватининг ҳар бир куб см учун белгиланган қўшимча коэффициентлар тўланар эди.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан қуйида танишиш мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёев февраль ойида автомобиллар импорти учун бож тўловларини икки босқичда икки баравар камайтириш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди. Бироқ бу фақат двигатель иш ҳажми 3000 куб сантиметргача бўлган транспорт воситаларига тегишли эди. Бож тўловларининг камайиши божхона расмийлаштируви нархини 30-40 фоизга арзонлаштириши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0