Дунёда

АҚШ ёшлари Байденга ишончини йўқотмоқда

© Sputnik / Павел Бедняков / Фотобанкка ўтишСаммит G20 в Риме
Саммит G20 в Риме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Байденни президентликка сайлаш вақтида унга овоз берганлар орасида 60% ёш авлод вакиллари эди, лекин сўнгги вақтларда президентли қўллаб-қувватлайдиган ёшлар улуши кескин камайди.
ТОШКEНТ, 18 апр – Sputnik. АҚШда аксарият америкалик ёшлар энди амалдаги президент Жозеф Байденни қўллаб-қувватламайди. Бу ҳақда Гэллап институти тадқиқотига таяниб, СNN хабар бермоқда.
"Ҳокимият бошига келган вақтида "Z-авлод" вакиллари (1981-1996 йилларда туғилганлар) орасида президентни қўллаб-қувватлайдиганлар ҳар 10кишидан 6таси бўлган бўлса, 2022 йининг март ойида ушбу кўрсатгич 39%гача пасайиб кетди", - дейилган таҳлилда.
Айтиш жоизки, президент сайлови вақтида ёш авлод вакиллари унга 60% овозни таъминлаган эди. Байденнинг рейтинги 21%га тушиб кетиши - демократлар учун жиддий муаммо.
"Y-авлод" (1981-1996 йилларда туғилганлар) вакиллари орасида ҳам президентни қўллаб-қувватлайдиганлар 60%дан 41%гача қулаган.
Шу билан бирга "Бейби-бумерлар" авлоди (1946 - 1964 йилларда туғилганлар) орасида президент рейтинги атиги 7%га пасайган.
Хуллас, президент Байденни ҳозирги кунда фақат унинг тенгдошлари "анъанавийчилар" - 1928 - 1945 йилларда туғилганлар қўллаб қувватламоқда. Ушбу авлод вакиллари орасида унинг рейтинги қуламаган.
Мутахассисларнинг фикрича, ёш америкаликлар Байдендан коронавирус пандемиясини тезроқ тугатишига катта умид қилишган эди. Ўтган йилнинг ёзида касалланишнинг кучайиши - вазиятни ўзгартирди. Март ойида NBC News ўтказган сўров америкаликларнинг 53 % АҚШ охир-оқибат дунёдаги этакчи мавқеини йўқотишига ишонишини кўрсатади. Украина атрофидаги масалаларда Байденнинг тўғри қарор қабул қилишига - атиги 12 % аҳоли ишонч билдирган.
Янгиликлар лентаси
0