Жамият

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқиш бир ойда 13,3 фоизга қимматлашди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишТеоретические и практические занятия в автошколе ДОСААФ
Теоретические и практические занятия в автошколе ДОСААФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ҳайдовчиликка тайёрлаш бўйича курслар нархлари бир йилда ўртача 15,2 фоизга қимматлашгани кузатилган.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 2022 йилнинг март ойида ҳайдовчиликка тайёрлаш бўйича курслар нархлари февраль ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 13,3 фоизга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Ҳайдовчиликка тайёрлаш бўйича курслар нархлари йил бошидан буён эса ўртача 13,9 фоизга қимматлашган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан, яъни бир йилда ўртача 15,2 фоизга қимматлашгани кузатилган.
Аввалроқ ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш бўйича Тошкент шаҳридаги ягона марказ 1 апрелдан назарий ва амалий тест синовларидан ўтиш нархини 50 фоизга ошириши хабар қилинган эди.
Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати яна узайтирилди
Янгиликлар лентаси
0