Май охирида Тошкентда банк форуми бўлиб ўтади

© Pixabay / Capri23autoРукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2022
Oбуна бўлиш
Халқаро ПЛАС-форум мингдан зиёд банк ва чакана савдо вакилларини бирлаштиради. Унинг мақсади онлайн ва офлайн чакана савдони ривожлантириш.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Тошкентда 25-26 май кунлари "Банклар ва чакана савдо Рақамли трансформация ва ўзаро ҳамкорлик” мавзусига бағишланган Халқаро ПЛАС-форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.
Тадбирнинг стратегик мақсади – банк-молия технологиялари соҳасида халқаро ҳамкорликка қўшимча туртки бериш, Ўзбекистон иқтисодиётига янги, жумладан, халқаро истиқболли лойиҳаларни жорий этишдан иборат. Форум онлайн ва офлайн чакана савдони ривожлантиришга, уни янада трансформация қилишга ёрдам беради.
Ушбу тадбир конференция, кўргазма ва давра сухбати форматида ўтказилади ва турли компаниялар (35%), савдо тармоқлари ва интернет дўконлар (11 %), банклар (51 %), давлат тузилмалари ва нотижорат ташкилотлар(3%)ни бир майдонга бирлаштиради.
Форумда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон, Беларусь, Озарбайжон, Италия каби давлатлардан 1000дан зиёд иштирокчилар қатнашиши кутилмоқда.
ПЛАС-Форум бу - ️банк ва чакана савдо ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг долзарб масалалари, ️ўз тажрибаларини баҳам кўришга тайёр бўлган соҳа мутахассислар ва ️инновациялар кўргазмасида ўзининг ноёб маҳсулотларини намойиш этувчи етакчи компаниялар учрашувидир, дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0