Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Овоздан саратон касаллигини аниқлаш мумкинлиги маълум бўлди

© Fotolia / CrevisРаковая клетка в организме человека
Раковая клетка в организме человека - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Daily Express: овоздаги ўзгаришлар оғиз бўшлиғи саратонининг белгиси бўлиши мумкин.
Турли белгиларга қараб саратон касаллигини аниқлаш мумкин. Бунда овоз ўзгаришига ҳам эътиборли бўлиши керак, деб ёзади Daily Express Англия соғлиқни сақлаш миллий хизмати (NHS)хабарига таяниб.
Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, оғиз бўшлиғи саратони юзнинг ички қисмида, лабларда ёки милкларда пайдо бўлиши мумкин.
Аломатлар орасида овоз ўзгаришидан ташқари ютишнинг қийишлашиши, кутилмаганда вазн йўқотиш, оғиздан қон келиши ёки қуриб қолиши, тишлар лиқиллаши, жағни қимирлатишда қийинчиликлар, шунингдек, шиллиқ қаватда қизил ва оқ доғлар ҳам касаллик ҳақида дарак бўлиши эҳтимоли бор.
Аммо мутахассислар ушбу аломатлар пайдо бўлганда ваҳима қилмасликни тавсия қилган. Чунки улар бошқа касалликлар белгиси бўлиши мумкин. Аммо нима бўлишидан қатьий назар, мутахассисга мурожаат қилиш лозим.
Янгиликлар лентаси
0