Маданият

Ўзбекистонлик дирижёр бошчигидаги оркестр Парижда рус мусиқасини ижро этди

© AFP 2022 / FREDERICK FLORINСтрасбургский филармонический оркестр под управлением дирижера из Узбекистана Азиза Шохакимова. Архивное фото.
Страсбургский филармонический оркестр под управлением дирижера из Узбекистана Азиза Шохакимова. Архивное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Оркестр П.Чайковскийнинг 4-симфонияси, Н.Римский–Корсаковнинг "Испанча каприччио"сини ижро этди.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Париждаги Франция радиосининг Фестиваллар залида (La Maison de la Radio) ўзбекистонлик, Страсбург филармония оркестри раҳбари Азиз Шоҳакимовнинг Франция Миллий оркестри иштирокидаги концерти намойиш этилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.
“Оркестр П.Чайковскийнинг 4-симфонияси, Н.Римский–Корсаковнинг "Испанча каприччио"си ва француз композитори М.Равелнинг фортепиано учун концертини ижро этди”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, концерт дастурини мингдан зиёд мусиқа ихлосманди тинглаган, шунингдек, у "France Musique" канали орқали жонли тарзда эфирга узатилган.
Азиз Шоҳакимов В.Успенский номидаги мусиқа мактабини тамомлаган. 13 ёшида у илк бор Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри билан Бетховеннинг бешинчи симфонияси ва Ф.Листнинг фортепиано учун биринчи концертига, 14 ёшида эса Ўзбекистон давлат академик катта театрида "Кармен" операсига дирижёрлик қилган.
2001 йилда Ўзбекистон Миллий симфоник оркестрининг дирижёр ёрдамчиси этиб тайинланган, 2006 йилда эса ушбу жамоага раҳбарлик қила бошлаган. Шунингдек, у Текфен (Туркия) филармония оркестри мусиқий раҳбари ва Жузеппе Верди номидаги Милан (Италия) симфоник оркестрининг асосий таклиф этилган дирижёри ҳисобланади. 2021 йилдан бошлаб Страсбург филармония оркестрининг мусиқий директори сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Янгиликлар лентаси
0