SWIFT᾽нинг Россия муқобилига 52 та хорижий ташкилот уланди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишЗдание Центрального банка России
Здание Центрального банка России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2022
Oбуна бўлиш
Россия Марказий банки раиси: Молиявий хабарларни узатиш тизимига 12 та мамлакатдан бўлган 52 та хорижий ташкилот уланди.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Россиянинг Молиявий хабарларни узатиш тизимига (СПФС, SWIFT муқобили) 12 та мамлакатдан бўлган 52 та хорижий ташкилот уланди. Бу ҳақда Россия Марказий банки раиси Эльвира Набиуллина маълум қилди.

“Ҳозир 12 та мамлакатдан бўлган 52 та хорижий ташкилот СПФС фойдаланувчилари”, - деди у Давлат думасидаги чиқиши давомида.

Россия Украинани демилитаризация ва денацификация қилишга қаратилган махсус операция бошлаганидан кейин Европа Иттифоқи Россиянинг еттита йирик банкини SWIFT᾽дан узиб қўйди: ВТБ, "Россия", "Откритие", Новикомбанк, Промсвязьбанк, Совкомбанк ва ВЭБ.РФ.
SWIFT (Society for Worldwide Interbank Financial Telecommunication) – банклараро маълумот алмашиш ва тўловларни амалга ошириш тизими бўлиб, унга дунёнинг деярли барча мамлакатларидаги 11 мингдан ортиқ йирик ташкилотлар уланган.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин Россия бозорини миллий валюталардаги ҳисоб-китобга ўтказишни тайёрлашга оид топшириқ берган. Қолаверса, Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари Андрей Белоусов Россия ҳамкорлари билан миллий валюта асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини яратиш хусусида музокаралар олиб бораётганини маълум қилган.
Янгиликлар лентаси
0