Маданият

Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг биринчи кунидан қандай тадбирлар ўрин олган

© Академия Художеств УзбекистанаЦентральный выставочный зал Академии Художеств Узбекистана
Центральный выставочный зал Академии Художеств Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Фестивалда бутун республика бўйича 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар, шунингдек Кореядан ташриф буюрган 20 дан ошиқ талабалар иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Бугун Тошкентда "Тасвирий ва амалий санъат" халқаро фестивали бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон бадииий академияси хабар бермоқда.
Фестивалининг биринчи кунидан қуйидаги тадбирлар ўрин олган:
10:00 Камолиддин Беҳзод ҳайкали пойига гул қўйиш маросими. (Манзил: Шарқ миниатюра санъати музейи боғи)
11:00 Халқаро анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали”нинг тантанали очилиш маросими (Марказий кўргазмалар зали)
11.45 Жанубий Кореянинг Кемён Университети ўқитувчи ва талабаларнинг бадиий кўргазмасининг очилиш маросими. (Марказий кўргазмалар зали)
12:00 Ҳайкалтарош Азамат Хатамовнинг шахсий кўргазмаси (Манзил: Марказий кўргазмалар зали, 2-қават)
12:30 “Ватан – маҳалладан бошланади” кўргазмаси. (Марказий кўргазмалар зали, 2-қават)
13.00 “Келди Баҳор” ижодий ишлар кургазмаси. (Марказий кўргазмалар залининг боғ ҳудуди)
14.00 ЗХК “Невская палитра” ва Альмяшева Лиана билан ҳамкорликдаги – маҳорат дарслари (Марказий кўргазмалар зали)
17.00 “Маҳалла бўйлаб сайр” Хуршид Зиёхонов (Ўзбекистон) ва Парвин Гулов (Тожикистон) биргаликдаги халқаро кўргазмаси очилиши. (Тошкент фотосуратлар уйи)
Ўзбекистон бадииий академияси раиси Акмал Нуриддиновнинг сўзларига кўра, фестивалга бутун республика бўйича 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар жалб этилади. Шунингдек, Кореядан 20 дан ошиқ талабалар иштироки кутилмоқда.
Маълумот учун, Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали 22 апрелга қадар давом этади ва унда Тожикистон, Польша, Корея ва Россиядан ташриф буюрган санъат усталари асарлари билан танишишлари мумкин бўлади.
Янгиликлар лентаси
0