Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина Пасха байрамида иғво уюштиришга тайёрланмоқда – Россия Мудофаа вазирлиги

© AP Photo / Vadim GhirdaУкраинские военнослужащие едут верхом на бронетранспортере в Киеве, Украина.
Украинские военнослужащие едут верхом на бронетранспортере в Киеве, Украина. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Кев фейкни кенг тарқатиш учун кўплаб Ғарб ОАВларини жалб қилишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Киев Ғарб мамлакатлари кўмагида Пасха байрамида кўплаб қурбонлар иштирокидаги иғволарни уюштиришни режалаштирган. Бу ҳақда Россия Мудофаани бошқариш миллий маркази бошлиғи генерал-полковник Михаил Мизинцев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия ҳарбийлари ихтиёрида иғволар Пасха кечасида Запорожье, Николаев, Одесса, Сум ва Харьков вилоятларида амалга оширилишига оид маълумотлар мавжуд. Бунинг учун жангарилар гуруҳларидан 70 та мобил гуруҳ шакллантирилган.
“Уларнинг вазифалари кейин россиялик ҳарбийлар тинч аҳолини оммавий равишда ўлдиришда айблаш мақсадида ибодатхона ва черковларни ўққа тутиш”, - деди Мизинцев.
Бундан ташқари, Киев фейкни кенг тарқатиш учун кўплаб Ғарб ОАВларини жалб қилишни режалаштирмоқда.
“Украина ҳукуматининг тайёрлаётган иғволари уларнинг ўз фуқаролари тақдирига умуман бефарқлигини намоён этади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, ЕХҲТ, Қизил хоч халқаро қўмитаси ва бошқа халқаро ташкилотларни зудлик билан бу ғайриинсонийлик, барча ахлоқ ва халқаро гуманитар ҳуқуқлари нормаларига зид иғвонинг олдини олиш учун Киев режимига таъсир ўтказишга чақирамиз”, - деди генерал-полковник.
Янгиликлар лентаси
0