Дунёда

Вучич: агар Сербия Россияга қарши санкция кирится, Ғарб уни тақдирлайди

© Пресс-служба МИД РФ / Фотобанкка ўтишПрезидент Сербии Александр Вучич на пресс-конференции по итогам встречи в Белграде с министром иностранных дел РФ Сергеем Лавровым.
Президент Сербии Александр Вучич на пресс-конференции по итогам встречи в Белграде с министром иностранных дел РФ Сергеем Лавровым. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Сербия президенти Россия 2001 йилдан буён мамлакатга ҳамиша ёрдам қўлишини чўзиб келганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ғарб Россияга қарши санкция киритмаганлиги учун Сербияга жиддий босим ўтказмоқда. Бу ҳақда Сербия президенти Александр Вучич маълум қилди.
Сербия етакчисининг сўзларига кўра, Россияга қарши санкция киритганида, у ҳар қандай мукофотни олган бўларди, уни бунга қадар авторитар деб билганлар “дунёдаги энг буюк демократ” деб атай бошлашган бўлишарди.
“Санкцияларни қўлламаётганимиз бизга қимматга тушмоқда. Сиз ўйлагандан ҳам кўра қимматроқ”, - деди Вучич Pink.rs телеканали эфирида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Сербия раҳбари Россия 2001 йилдан буён мамлакатга ҳамиша ёрдам қўлишини чўзиб келганини таъкидлади.
Аввалроқ Вучич Сербия Россия билан анънавий дўстона ва ҳамкорлик муносабатларини давом эттиришини маълум қилган эди.
Сербияда аҳоли Россияни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда - видео
Янгиликлар лентаси
0