Ёғингарчилик бўлади: бир ҳафталик об-ҳаво прогнози

© Sputnik / Владимир АстапковичКапли после дождя на ветке сосны
Капли после дождя на ветке сосны - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2022
Oбуна бўлиш
Ҳафтанинг биринчи ярмида ёмғир ёғади ва ҳаво салқин бўлади. Иккинчи ярмида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати 25-30 даража бўлади - Узгидромет.
ТОШКЕНТ, 18 апр - Sputnik. Ойнинг учинчи ҳафтаси 18-22 апрель кунлдари қандай об-ҳаво бўлиши ҳақида Ўгидромет маълумоти.
Ҳафтанинг биринчи ярмида ёмғир ёғади ва ҳаво салқин бўлади
Узоқ муддатли қуруқ об-ҳаводан сўнг, бугун Ўзбекистоннинг жануби-ғарбий ҳудудларига Туркманистон устида шаклланган юқори циклон билан боғлик билан нам ҳаво массаси тарқала бошлайди.
Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳаво ҳарорати 25-30° атрофида, ёмғир пайтида 20-25° бўлади.
18 ва 19 апрелда баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.
19-20 апрель кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига циклон таъсири тарқалади. Республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 20 апрелда 28-23° ни ташкил этади.
Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечалари бироз салқин бўлади, 22 апрелга келиб кундуз куни ҳарорат яна 25-28° гача кўтарилади.
18-21 апрелда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.

20-23 апрел учун об-ҳаво прогнози
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади,. Ҳарорат 20 апрелда кечаси 8-13°, кундузи 20-25°, 21 апрелда кечаси 10-15°, кундузи 23-28°, 22-23 апрелда кечаси 12-17°, кундузи 23-28° бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 20 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 21-23 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20 апрелда кечаси 10-15°, кундузи 18-23°, 21 апрелда кечаси 10-15°, кундузи 20-25°, 22-23 апрелда кечаси 12-17°, кундузи 23-28° бўлади.
ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 20 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 21-23 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20 апрелда кечаси 10-15°, кундузи 18-23°, 21 апрелда кечаси 9-14°, кундузи
21-26°, 22-23 апрелда кечаси 12-17°, кундузи 25-30° бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 20 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 21-23 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20 апрелда кечаси 12-17°, кундузи 20-25°, 21 апрелда кечаси 12-17°, кундузи 23-28°, 22-23 апрелда кечаси 12-17°, кундузи 25-30° бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 20 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 21-23 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20 апрледа баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-21 апрелда кечаси 12-17°, кундузи 20-25°, 22 апрелда кечаси 10-15°, кундузи 23-28°, 23 апрелда кечаси 12-17°, кундузи 23-28° бўлади.
РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 20-21 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20 апрелда баъзи жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 22-23 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20 апрелда кечаси 5-10°, кундузи 7-12°, 21-23 апрелда кечаси 4-9°, кундузи 10-15° бўлади.
Янгиликлар лентаси
0