Ҳодисалар

Бухородаги қурилиш моллари цехи ёниб кетди

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ёнғин натижасида цехнинг 1500 квадрат метр майдондаги том қисми ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Бухоро шаҳридаги қурилиш моллари цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хизмати хабар берди.
Шаҳардаги Саноатчилар кўчасида жойлашган қурилиш моллари (ҳар хил турдаги бўёқ) цехида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисидаги хабар 19 апрель куни соат 01:50 да келиб тушган. Шунга кўра 11 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 01:54 да етиб бориб, ёнғин соат 02:28 да қуршаб олинган ва соат 03:57 батамом ўчирилган.
Ёнғин натижасида цехнинг 1500 квадрат метр майдондаги том қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида цехнинг 10 минг квадрат метр майдон ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Воқеа жойига ФВБ раҳбарияти, ИИБ, прокуратура, ССБ ҳамда тегишли хизматларнинг куч ва воситалари жалб этилган.
Янгиликлар лентаси
0