Спорт

Бухоролик отахонлар Тошкентга пиёда келишди

© Минспорт УзбекистанИз Бухары в Ташкент пешком
Из Бухары в Ташкент пешком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Икки отахон ёшларга ўрнак бўлиш мақсадида Бухородан Тошкентгача 600 км масофани 18 кунда пиёда босиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 19 апрель — Sputnik. Бухоро вилояти Вобкент туманида истиқомат қилувчи икки нуроний Аҳмад ва Ғулом Хожиевлар Тошкентга келиш учун 600 км масофани пиёда босиб ўтишди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.
Отахонлар 1 апрель куни Бухоро вилояти Вобкент тумани марказида жойлашган минор олдидан йўлга чиқишди ва 18 апрель куни белгиланган маррани ортда қолдириб, пойтахтга етиб келишди.
Улар “Хумо арена” мажмуасида Тошкент шаҳар Спортни ривожлантириш бош бошқармаси ходимлари томонидан тантанали кутиб олинди. Отахонларнинг сўзларига кўра, улар келгусида янгидан-янги марраларни забт этишга ҳаракат қилишади.
© Минспорт УзбекистанИз Бухары в Ташкент пешком
Из Бухары в Ташкент пешком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2022
Из Бухары в Ташкент пешком
Хабарда ёзилишича, отахонлар президентнинг ПФ-6099-сонли фармонида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, қолаверса ёшларга ўрнак бўлиш мақсадида ушбу йўлни босиб ўтишан.
Маълумот учун, президент имзолаган фармонда юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон каби спорт турларини оммавийлаштириш ва ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун Давлат бюджетидан 2021 йилдан бошлаб дастурлар тўлиқ бажарилгунга қадар ҳар йили 104 миллиард сўмдан ажратилиши белгилаб берилган.
Янгиликлар лентаси
0