Жамият

Давлат кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни қандай қўллаб-қувватлайди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ИИВга бириктирилди. Уларни даволаш-соғломлаштириш ва реабилитация қилиш амалиёти йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. “Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда таълим бериш сифатини ошириш ҳамда улар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар Ички ишлар вазирлигига бириктирилиб, “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари (“Нурли маскан” мактаблари) деб номланди.
Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳамда бошқа тиббий муассасаларнинг малакали шифокорлари жалб этилган ҳолда, “Нурли маскан” мактаблари ўқувчиларини даволаш-соғломлаштириш ва реабилитация қилиш амалиёти йўлга қўйилади.
Шунингдек, барча “Нурли маскан” мактаблари ҳудудига видеокузатув мосламалари ўрнатилиб, улар тегишли ҳудудий ички ишлар органларига интеграция қилинади.
2022/2023 ўқув йилидан:
“Нурли маскан” мактабларининг Брайль ёзувидаги дарсликлар ва ўқув қўлланмалар, бадиий ҳамда болалар учун мўлжалланган адабиётлар, турли ихтисослик ва йўналишлардаги босма ва аудиокитобларга эҳтиёжи ҳар 6 ойда ўрганилади ва шу асосда адабиётлар рўйхати шакллантириб борилади;
кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун белгиланган вилоят ва республика фан олимпиадалари битирувчи синфлар ўқувчилари учун алоҳида ташкил этилади;
"Нурли маскан” мактаблари ўқувчилари учун ахборот технологиялари, хорижий тиллар, касб-ҳунар ва тадбиркорликни ўргатиш бўйича ўқув курслари ташкил этилади;
ОТМнинг тегишли ихтисослик ва йўналишлари бўйича Брайль алифбоси асосидаги адабиётларни чоп этиш тизими йўлга қўйилади;
кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар учун дарсликларва ўқув-методик мажмуалар чоп этувчи нашриёт-матбаа корхоналари билан декларация қилинган нархларасосида белгиланган тартибда шартномалар тузишга рухсат берилади.
2022 йил сентябрдан “Нурли маскан” мактабларида ўғил ва қиз болалар учун алоҳида замонавий жиҳозланган ижтимоий ва маиший йўналишдаги мажмуа (ўқув устахона)лар ташкил этилади.
Шунингдек, инклюзив таълим тизими жорий қилинган таълим муассасаларида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларнинг яқин қариндошларига улар билан бирга дарсларда қатнашиш имконияти яратилади.
2022 йил якунигача “Нурли маскан” мактаблари учун ўзбек нутқ синтезатори ва бошқа семантик-эшитиш воситалари билан ҳамоҳанг равишда миллий дизайндаги махсус компьютер дастурларияратилади ва ўқув жараёнига татбиқ қилинади.
2022/2023 ўқув йилидан кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар ҳамда таянч ҳаракат аъзолари шикастланган болаларнинг ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда паралимпия спорт турлари (дзюдо, футбол, енгил атлетика) билан мукаммал шуғулланиши учун спорт гуруҳлари ташкил қилинади.
2022 йил 1 октябрдан “Нурли маскан” мактаблари негизида кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрловчи бир йиллик муддатли тайёрлов гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади.
2022 йил якунигача “Нурли маскан” мактаблари ҳудудида “Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш махсус майдонча”лари ташкил этилиб, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар яшайдиган ҳудудларда овозли светофорлар ва инновацион йўл белгиларини ўрнатиш чоралари кўрилади.
Янгиликлар лентаси
0