Жамият

Фирибгарлар президентнинг сохта сайтидан фуқароларни чув туширишмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Интернетда Ўзбекистонда ишсиз аҳолига 650 минг сўм тарқатилади деган мавмундаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 апрель — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда ҳукумат номидан “Ўзбекистонда ишсиз аҳоли 650 минг сўм миқдорида қўллаб-қувватланишига оид қарор қабул қилинди” деган мазмундаги хабар тарқалмоқда. Бу хабар президентнинг сохта сайтида жойлаштирилган. Молия вазирлиги бу хабар ёлғон эканини маълум қилди.
Вазирлик текширилмаган ва ёлғон хабарлардан эҳтиёт бўлишни сўраган.
“Барча қизиқтирган саволларга @MoliyaPress телеграм манзили ҳамда 71 2391570 рақамлар орқали аниқлик киритишингиз мумкин”, - дейилади хабарда.
Қайд этиш жоизки, сўнгги пайтларда аҳолига пул ажратилиши ҳақидаги ёлғон хабарлар кўпайган ва айримлар бунинг қурбони бўлишмоқда. Март ойи ўрталарида ҳам “болалари бор ҳар бир оилага 650 минг сўмдан бюджетдан пул ажратилиши” айтилган фейк хабар тарқалган эди. У ҳам президентнинг сохта сайти орқали тарқатилган эди. Фуқаролардан бу каби фирибгарлардан огоҳ бўлишлари зарур. Чунки фирибгарлар сохта сайтга киритилган пластик карта маълумотлари орқали пулларни ечиб олишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0