Сиёсат

Миллий гвардияга яна бир қатор ваколатлар берилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровСотрудник Национальной гвардии и ДПС на посту
Сотрудник Национальной гвардии и ДПС на посту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Миллий гвардия органлари ҳуқубузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақли эканлиги белгиланмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Миллий гвардия органларига маъмурий жазо чораларини қўллаш ҳуқуқи берилмоқда. Бу хақда депутат Расул Кушербаев ўзининг телеграм каналида маълум қилди.
Депутатнинг ёзишича, Миллий гвардия органлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир қатор моддалари бўйича ҳуқубузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақли эканлиги белгиланмоқда.
Миллий гвардияга қуйидаги ваколатлар берилмоқда:
-187-моддасининг биринчи қисми (Жамоат жойларида алкоголь махсулотини истеъмол қилиш);
-188-модда (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш);
-188-2-модда (Вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда бўлишига йўл қўйиш);
-192-модда (Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш) бўйича.
Шунингдек, Миллий гвардия органларининг мансабдор шахслари МжТКнинг яна бир қатор моддаларида (61, 183, 184-2, 184-3, 185, 185-1 (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлардан ташқари) 185-2, 185-3, 186-моддаларида, 187-модданинг иккинчи қисмида, 188-1, 188-3, 189, 189-1, 190, 191, 194-1, 195-1, 196 (Миллий гвардияга тегишли қисми бўйича) ва 210-1- моддалари) назарда тутилган маъмурий ҳуқубузарликларни аниқласа, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади ва белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юбориши белгиланмоқда.
Лойиҳа депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Янгиликлар лентаси
0