Ўткир Қодиров Божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишМужчина держит папку в руке
Мужчина держит папку в руке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2022
Oбуна бўлиш
Қодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосарлигидан кетди.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ўткир Қодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Қодировнинг янги лавозими, шунингдек, унинг ўрнига ким тайинланиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган.
У 2021 йил апрелида Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Унгача қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Стратегик ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи бўлган.
Шунингдек, у Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, президент ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида масъул лавозимларда ишлаган.
Ўткир Қодиров 1984 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини битирган.
Янгиликлар лентаси
0