Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Қирқ ёшдан ошганларнинг овқатланиш тартиби қандай бўлиши керак

© Depositphotos.com / StockassoХлеб в холодильнике
Хлеб в холодильнике  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2022
Oбуна бўлиш
Парҳезшунос 40 ёшдан ошган инсонларга гликемик кўрсаткичларни назорат қилиб боришни тавсия қилди.
Саломатлик ва фаол ҳаёт, шунингдек, узоқ умр кўриш овқатланиш тартибига жуда боғлиқ. Нутрициолог, парҳезшунос Наталья Ковальская РИА Новостига катта ёшдаги одамлар учун тўғри овқатланиш бўйича тавсияларини келтирди.

Овқатланиш мувозанатда бўлиши керак

Мутахассиснинг сўзларига кўра, бундай ёндашув овқатнинг озуқавий қийматини кўтаради ва шу билан порциялар ҳажмини камайтиради.
“Индивидуал меъёрларга кўра, нафақат оқсиллар, ёғлар ва углеводлар, балки имкон бўлса, витаминлар, микроэлементлар, керакли ёғли кислоталар ва аминокислоталар ҳам мувозанатлашган меъёрда бўлиши керак”, - дейди Ковальская.

Турфа хиллик - шарт

Парҳезшуноснинг таъкидлашича, бунда микрофлора ҳолати яхшиланади. Салат барги, сабзавотлар, дуккаклилар, ёнғоқ, резаворлар, мевалар, ферментланган маҳсулотлар, яъни- тузланган карам, лавлаги, мисо шўрваси (япон ошхонасига хос), кимчи ва кефир – микрофлора учун энг керакли маҳсулотлар.
“Ҳафтанинг ҳар беш кунида товуқ гўшти ва гречка истемол қилиш керак эмас- бу бир хиллик фойдасиз ва зарарлидир. Ҳар бир маҳсулотлар гуруҳидан турфа хил озиқ-овқатлар қилишни ўрганинг. Масалан, дуккаклилар- бу фақат ловия дегани эмас, балки мош, ясмиқ, спаржа ловияси, яшил ловия, нўхат ҳамдир. Резаворлар: қорағат, голубика, клюква, брусника, қора ва қизил смородина, чаканда, крижовник, малина, қулупнай, маймунжон”,- дейди нутрициолог.
Салат кўкатлари: айсберг, руккола, романо,фриссе, фриллис, фенхель, пастернак, радиччио, кэйл, мангольд, укроп, исмалоқ, райҳон, петрушка ва ҳ.к.
Кўкатлар- К1 витаминларининг ноёб манбаи.

Рационга яллиғланишга қарши хусусиятга эга маҳсулотларни киритинг

Парҳезшунос 40 ёшдан ошган инсонларга яллиғлантирувчи озиқ-овқатларни камроқ истеъмол қилишни маслаҳат берди. Қовурилган ҳар қандай таом, гўштли яримфабрикатлар (сосиска, колбаса каби), оқ нон, рафинадланган ундан тайёрланган пишириқлар, маргарин ва чипслар.
Ушбу яллиғлантирувчи маҳсулотларни юқорида келтирилган озиқ-овқатларга алмаштириш лозим. Шунингдек, зираворларни ҳам унутмаслик керак. Имбирь, куркума, қалампир (агар қарши кўрсатмалар бўлмаса, албатта). Шу билан бирга омега-3 тўйинган ёғларига эга маҳсулотларни истеъмол қилиш зарур: ёғли балиқ, лён ёғи, лён уруғи, чиа, зайтун ёғи, авокадо ёғи каби.

ДНК зарарланиши ва мутациялар пайдо бўлиши хавфини камайтириш

Бу ҳолатда таркибида органик селен ва полифенол бўлган маҳсулотлар ёрдам беради. Бразилия ёнғоғи, кешью, балиқ, курка гўшти, малла гуруч, дуккаклилар, қўзиқорин, исмалоқ, организмга етарлича селен моддасини берса, резаворлар, помидор, какао, қора шоколад, қаҳва, чой, “карри”зираворлари полифенолларга, яъни антиоксидантларга тўйинтиради.

Гликемик кўрсаткични назорат қилиб боринг

Ковальскаянинг айтишича, катта ёшдаги одамларнинг овқатланиши паст гликемик кўрсаткичда бўлиши керак. Юқори гликемик хусусиятга эга асосий маҳсулот- шакар.
“Ҳамма шакарнинг зарарли эканлигини билади. Аммо ҳамма ҳам шакарнинг мия қаришини тезлатиши ва ўсимталар пайдо бўлиши учун озуқа эканлигини билмайди. Шакар бириктирувчи тўқималар оқсилини зарарлантиради ва бу билан терини, томирларни, ўпка, жигарни қаритади. Катарактага олиб келади. Шакарга қўшиб газли ичимликлар, шарбатлар, пишириқлар, десертларни ҳам “қора рўйхат”га киритиш керак. Шунингдек, рафинадланган, таркибида крахмал бўлган нон, картошка, макарон, оқ гуруч, ёрмалар истеъмолини ҳам чеклаш лозим”.
Янгиликлар лентаси
0