Маданият

Тошкентда жаз мусиқасининг 85 йиллиги нишонланади

© Sputnik / Павел Бедняков / Фотобанкка ўтишСаксофон
Саксофон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Халқаро жаз фестивалида турли мамлакатларнинг жаз юлдузлари жумладан, Игорь Бутман ва рус жаз оркестри, Тим Бёрнер, Вендетта Жинетты, Трио Грегорилар иштирок этади
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ўзбекистонда жорий йил 30 апрель - 18 май кунлари олтинчи халқаро жаз фестивали ўтказилади. Фестиваль доирасида Ўзбекистон давлат консерваториясида ўзбекистонлик ва хорижлик жаз ижрочиларининг 20 га яқин концерти намоиш этилади. Шунингдек, улар асосий маконга айлангани ҳолда жазнинг 85 йиллигини нишонлайди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.
“Турли мамлакатларнинг жаз юлдузлари нафақат ўз маҳоратларини намойиш этиш, балки алоқаларини кенгайтириш ва халқаро жаз жамиятига аъзо бўлиш учун Ўзбекистонга ташриф буюришади. Улар орасида Тим Бёрнер (Германия), Вендетта Жинетты (АҚШ), Игорь Бутман ва рус жаз оркестри (Россия), Трио Грегори каби машҳур санъаткорлар бор”, дейилади хабарда.
Концерт дастурлари Хива шаҳрининг Ичон қалъасида очиқ ҳавода, Урганч шаҳридаги Огаҳий номидаги мусиқали драма театрида, Бухоро шаҳридаги мусиқали драма театри ва Илхом театрида ҳам намойиш этилади.
Бундан ташқари, Успенский номидаги мусиқа коллежи, Тошкент цирк коллежи, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Тошкентдаги “Бонум Фактум” галереяси ва “Мақом” барида, шунингдек, Бухородаги мусиқа коллежида маҳорат дарслари ва мусиқа машғулотлари ташкил этилади.
Маълумот учун, ушбу фестиваль 2011 йилда ЮНЕСКО томонидан расман эълон қилинган халқаро жаз куни нишонланиши муносабати билан ўтказилиб келинмоқда. ЮНЕСКО ваколатхонасининг маълумотига кўра, тадбир Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон давлат консерваторияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Франция, Германия, Венгрия, Ҳиндистон, Польша, Словакия, Швейцария ва АҚШ элчихоналари иштирокида ташкил этилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0