Жамият

“UzAirways” Сеулга парвозлар сонини кўпайтиради

© Sputnik / Рамиз БахтияровBoeing 757 узбекских авиалиний
Boeing 757 узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
3 майдан Тошкент-Сеул рейслари ҳафтасига уч марта амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. “Uzbekistan Airways” Тошкент-Сеул йўналиши бўйича авиақатновлар сонини оширади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айни пайтда мазкур йўналишда авиақатновлар ҳафтанинг пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилмоқда.
3 майдан бу йўналишда ҳафтанинг сешанба кунлари ҳам парвозлар бажарилади.
Жанубий Кореяга кириш учун йўловчилар коронавирусга топширилган ПЗР-тестнинг манфий натижасига эга бўлишлари керак.
Янгиликлар лентаси
0