Жамият

Бу йил Наманганда халқаро гуллар фестивали қандай ўтади?

© Рамиз БахтияровЮбилейный фестиваль цветов в Намангане
Юбилейный фестиваль цветов в Намангане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Айни пайтда 1 млн 800 минг тупдан ортиқ ниҳолларни кўчаларга ва хиёбонларга экиш кўзда тутилган. Олдинги гуллар фестивалидан фарқли ўлароқ, бу галги фестивалда ранг-барангликка кўпроқ эътибор қаратилади.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. 23-31 май кунлари Наманганда анъанавий 61-халқаро гуллар фестивали бўлиб ўтади. Ҳозирда вилоятда тадбирга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар бермоқда.
Фестивалга келганлар бир бирини такрорламайдиган ланшафт дизайнларни томоша қилишлари мумкин. Соҳа ходимларининг таъкидлашича, бу йил мавсум учун 20 турдан ортиқ гул ниҳолларини экиш режалаштирилган. Айни пайтда 1 млн 800 минг тупдан ортиқ ниҳолларни кўчаларга ва хиёбонларга экиш кўзда тутилган.
“Олдинги гуллар фестивалидан фарқли ўлароқ, бир хилликдан йироқлашиб, ранг барангликка кўпроқ этибор қаратамиз”, - дейилади хабарда.
Анъанага биноан, фестивал турли хил гуллар билан безатилган автомобилларнинг кенг қамровли паради билан очилади.
Фестивалга келганлар фақат гулларнигина томоша қилмайди. Улар учун вилоятда ўтказилаётган мода ҳафталиги доирасида Фарғона водийси модельерларининг кўргазмалари, турли концерт дастурлари, шунингдек, миллий мақомчилар ансамбллари ва рақс жамоалари чиқишлари, вилоят мусиқали драма театри ва ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, дорбозлар шоуси, таниқли параспорт усталарининг маҳорат сабоқлари намойиш этилади.
Наманган шаҳридаги "Афсоналар водийси" истироҳат боғида вилоятдаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ўқувчилари, "Мақом" ансамбли концерт дастурларини намойиш этишади.
Шу боғнинг ўзида фестивал якуни бўйича "Гул байрами" ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
"Namangan Flowers-2019": Наманганда мисли кўрилмаган гуллар паради ўтказилади
Намангандаги гуллар байрами 1961 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Ўтган йили фестивалда 150 нафар гулчилик билан шуғулланувчи тадбиркор, шунингдек, 300 дан ортиқ ҳаваскор гулчилар иштирок этиб, фестивал тарихида илк бор 10 миллион туп гул кўчатлари экилган эди. Шунингек, фестиваль ўтадиган Бобур номли маданият ва истироҳат боғида 3 млрд 300 млн сўмлик қурилиш-монтаж, ободонлаштириш ишлари амалга оширилган эди.
Янгиликлар лентаси
0