Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Детокс дастурлар фойдалими - парҳезшунос жавоби

© Depositphotos.com / SimplyБоль в животе
Боль в животе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2022
Oбуна бўлиш
Детокс шубҳали амалиёт, чунки оч қолиш ва озуқавий қўшимчаларни қабул қилиш орқали организмнинг айнан нимадан “тозаланиш”и аниқ эмас - шифокор.
Баҳорнинг иссиқ вақти ва ёзнинг бошланиши арафасида Интернетда танани қандай детоксификация қилиш ёки тозалаш бўйича кўплаб маслаҳатлар ва кўрсатмалар пайдо бўлади.
Детокснинг моҳияти органлар ва тўқималарни токсинлар ва қишда уларда тўпланган “шлаклар” дан “тозалаш” дея кўрсатилади. Бу амалиётга жуда эҳтиёткор бўлиш керак, дейди тиббиёт фанлари доктори, парҳезшунос Алексей Ковальков.
Унинг сўзларига кўра, детокс шубҳали амалиёт, чунки оч қолиш ва озуқавий қўшимчаларни қабул қилиш орқали организмнинг айнан нимадан “тозаланиш”и аниқ эмас.
“Детокс ҳақида гап кетса, у билан “танани тозалаш” сўзи ёнма-ён келади. Баъзи одамлар менга “танани тозалаш” ҳақида гапирганда, мен уларга айнан нимадан тозалашини сўрайман. Яъни, мен одамлардан шунчаки шартли шлаклар ва токсинларни эмас, балки танани аниқ "тозалашимиз" керак бўлган биокимёвий формулани айтишни сўрайман. Жигар ўз-ўзидан бардош бера олмайдиган модда бўлмаса керак”, - дейди Алексей Ковальков Sputnik радиосига берган интервюсида.
Парҳезшуноснинг айтишича, организмни тозалашга бўлган уринишлар хатарли бўлиши мумкин.
“Организмни токсинлар ва шлаклар деб аталадиган нарсадан тозалашга уриниш жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Сиз танангизда қандай мураккаб касалликлар борлигини ва улар қандай давом этишини билмайсиз. Бундай вазиятда детокс юракнинг тўхтаб қолишига, жигар фаолиятининг бузилишига, ва гормонал номутаносиблик, хуллас ҳар қандай оқибатга олиб келиши мумкин”, - дея огоҳлантиради шифокор.
Янгиликлар лентаси
0