Колумнистлар

Донбасс ва Запорожьедаги Россия ҳужуми хусусиятлари

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишДым над заводом "Азовсталь" в Мариуполе.
Дым над заводом Азовсталь в Мариуполе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия қўшинларининг Донбассдаги ҳужуми жадал авиация, ракета ва артиллерия зарбалари фонида бўлиб ўтмоқда. Зарбалар фронт ва тезкор фронт орти чуқурликлари, жумладан, УҚКнинг қурол-яроғ омборлари ва захира кучларига берилмоқда.
Россия махсус операциясининг иккинчи босқичи – Донбассдаги украин қўшинлари гуруҳлари атрофини ўраб олиш, ғарб томондан бериладиган зарбаларнинг олдини олиш учун Гуляйполе – Павлоград – Изюм бўйлаб ташқи чизиқни ташкил этиш ва қуршовдаги Украина Қуролли кучларининг (УҚК) 100 минг кишигача бўлган энг тайёрланган ва жанговар қисмини йўқ қилиш.
Донецк ва Луганс халк республикалари ҳудудидаги кузатувчилар 18 апрелдан буён украин кучлари позицияларига иттифоқ қўшинларнинг оммавий артиллерия зарбалари берилаётганини қайд этишмоқда. УҚКнинг Николаев, Запорожье, Днепропетровск, Харьков, Киев, Львоввилоятидаги объектларига, техникаларига ва захираларига ракета ва авиация зарбалари берилиши операциянинг кенг кўламини англатади.
Украина президенти Владимир Зеленский 18 апрель куни “Донбасс учун жанг” бошланганини маълум қилди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, Зеленскийнинг баёнотларини жиддий муҳокама қилиш керак эмас, чунки у доимо ўз нуқтаи назарини ўзгартиради. Шунга қарамасдан Россия ТИВ махсус операциянинг иккинчи босқичи бошланганини тасдиқлади.
Ғарблик кураторлар Киев режимига УҚКни жанговар қодирлигини сақлаб қолиш учун қўшинларнинг бир қисмини Донбассдан олиб чиқиб кетишни бир неча марота таклиф қилишганди, бироқ Зеленский бош тортди. “Халқ хизматчиси” “мустақил Наполеон” ролида ғоят ғалати бўлиб кўринади.
Мариуполдаги украин кучлари тор-мор қилинган, шахсий таркиб ва зирҳли машиналар катта талофат кўрган. Донбассда УҚК гуруҳлари 15 минг нафаргача яхши тайёргарлик кўрган жангчиларидан, ўнлаб НАТО ҳарбий маслаҳатчилари ва ғарбий қўшинларнинг катта қисмидан айрилган. Бу Киевнинг матбуот учун чоп қилинадиган маълумотларидан ташқари. Йўқотишлар ўрнини ҳеч нима билан босиб бўлмайди. Россия Қуролли кучларининг қудрати ва техник жиҳатдан устунлиги украина қўшинларига фақат янги “қозонлар” ва мағлубиятларни кафолат беради.

Киевнинг террорчилик тактикаси

Самарали қарши ҳужум қилиш имкониятга эга бўлмай, УҚК ва Украина миллий гвардияси (УМГ) Россия минтақаларига чегарадош Луганск ва Донецк халқ республикаларининг тинч аҳоли пунктларига мулоҳазасиз зарбалар тактикасини қўллашмоқда.
19 апрель куни эрталаб украин томонидан Белгород вилоятидаги Головчино қишлоғини артиллерия снарядлари билан ўққа тутишди. Уч аҳоли жабрланди, 30 дан зиёд уй зарар кўрди. Ва бу бешинчи шунга ўхшаш “диққатни четга тортувчи” зарбалар. Россия субъектларининг бешта чегарадош туманларида 11 апрелдан террорчилик хавфининг юқори даражаси эълон қилинган.
Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) генералитети УҚК алоҳида механизация қисмлари ва бирлашмалари билан давлат чегарасини ёриб ўтиш ва Белгород, Брянск, Воронеж ёки Курск вилоятларининг аҳоли пунктларини эгаллаш реал, ўринли ва амалга ошириш мумкин деб ҳисоблайди.
Ҳарбий нуқтаи назаридан, террорчилик тактикаси бемаънилик, аммо Украина 30 йил Ғарб томонидан “Россияга қарши” сифатида шаклланди, бошқа миллий ғоя йўқ. Шу учун Киев режими учун Россия аҳолисига қарши ҳар қандай провокация ва ҳужум – биологик ёки ядро қуролини қўллашгача – ўринли. Бунинг ортидан Россия қўшинларининг Херсон вилоятида УХХ қўпорувчилари билан фаол жанги пасторал, БМТ раҳбарининг позицияси эса парадоксал бўлиб кўринади.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Львов, Днепропетровск, Харьков и Николаевга берилган зарбалар, “тинч аҳоли ўртасидаги кўплаб қурбонлар ва вайрон бўлишдан” ўта хавотирда. “Қамал қилинган Мариуполдаги дашҳатга солувчи гуманитар вазиятдан” ғоят ташвишда.
Қайд этиш жоизки, 2016 йилдан буён БМТ бош котиби Гутерришни Донбассдаги қонли фуқаролар уруши унчалик ташвишга солмаганди. Интервьюларидан бири дегандики: “Мен ҳеч қачон бирор бир томон сиёсий мақсадлар учун манипулация қилиши мумкин бўлган кишилардан бўлмаганман... БМТ бош котиби бу лавозимни дунёга хизмат қилиш, унинг уставини ҳурмат қилиш ва айримларнинг бошқаларга қарши бўлишига восита бўлмаслик учун эгаллайди”. Аслида шундайми?
Сурия БМТга Америка коалициясининг ҳарбий жиноятлари тўғрисида мактуб йўллади. АҚШ бошчилиги остида ноқонуний халқаро коалиция кучлари 2017 йил июнидан октябригача Ракка шаҳрини ер юзидан деярли йўқ қилиб юборишди, лекин дунё Гутерришнинг ташвиши ҳақида ҳеч нимани билмади. Пентагоннинг Украинадаги ўттизтача биолаборатириялари ҳам БМТ бош котибида ташвиш уйғотмади.
Ғарб етакчилари ва раҳбарларининг субъектив ва бир ёқлама баҳоларига қарамасдан, Россия Қуролли кучларининг махсус операцияси барча қўйилган мақсадларга эришиш билан якунланади. Россия президенти маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко дедики, Россия нацизм дунёнинг ҳеч бир ерида ҳеч қачон бош кўтара олмаслиги учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади. Украина давлатчилигини сақлаб қолади, у ҳеч қачон “Россияга қарши” лойиҳаси учун замин бўлмайди.
Россия тезкор-тактик ва армия авиацияси душманнинг 60 та ҳарбий объектларига, жумладан, учта жанговар бошқариш пункти ва "Точка-У" қисмларига сақланадиган иккита омборларга зарба берилди. Қолаверса, ракета қўшинлари ва артиллерия УҚКнинг 1260 та объектлари, жумладан, Николаев, Кировск туманларидаги 25 та бошқарув пунктларини, Воскресенск яқинидаги 2 та ракета-артиллерия қуроли омбонини, икки “Бук-И1” зенит-ракета мажумалари ва душманнинг 1200 тадан зиёд тўпланиш жойларини яксон қилишди.
Россия мудофаа ҳужумига қарши воситалари Донецк вилоятида яна бир Украинанинг Миг-29 ни уриб туширишди. Махсус операция давомида УҚКнинг 140 самолётлари йўқ қилинган. Вашингтоннинг украинча лойиҳаси сўнгги кунларини кўрмоқда. АҚШ ва НАТО саккиз йил давомида Киевнинг миллатчи режимини қуроллантирган ва жиҳозлаган деярли ҳамма нарса янчиб ташланди.
“Reuters” агентлиги ёзадики, Россия Ғарбнинг янги санкциялари ва ғазабига қарамай Украинада ҳали узоқ жанговар ҳаракатларни олиб боришга қодир. Мамлакатнинг юқори технологияли мудофаа салоҳияти ва рус халқининг “олийжаноб аччиғи” яна бир бор Европани фашизмдан қутқаради. Россия махсус операциясининг адолатли хулқи дунё мамлакатларининг катта қисми Россияга қарши санкция киритмаганлиги билан тасдиқланади.

Мавзуга оид:

АҚШ ва Польшанинг Калининград яқинидаги чалғитувчи манёврлари
Мариуполдаги биринчи минг нафар асир – УҚК тўлиқ тор-мор этилишининг бошланиши
Донбасс учун ҳал қилувчи жанг
Янгиликлар лентаси
0