Иброҳимхалил Йўлдошев “Нижний Новгород” клуби билан шартномасини узайтирди

© Sputnik / Григорий Соколов / Медиабанкка ўтишИброхимхалил Юлдошев
Иброхимхалил Юлдошев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Россия клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолади.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик футболчи Иброҳимхалил Йўлдошев “Нижний Новгород” клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолади.
Терма жамоанинг 21 ёшли ҳимоячисининг Sputnik мухбирига маълум қилишича, янги шартнома уч йилга мўлжалланган.

“Ҳа, мен “Нижний Новгород” клубим билан шартномани узайтирдим. Мен учун бу янги ютуқлар учун яна бир қадам. Шартномани 3 йилга узайтирдим. Энди клубим Россия Премьер-лигасининг топ рейтингида бўлиши учун янада яхши ўйнашга ҳаракат қиламан”, - дейди Йўлдошев.

Иброҳимхалил Йўлдошев "Пахтакор" жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. Бир мавсум "Бунёдкор" сафида ижарада ўйнаган. Йўлдошев 2021 йил август ойида "Нижний Новгород" сафига ўтган эди. Футболчи жорий мавсум 17 та ўйинда майдонга тушган. У битта гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган.
Март ойида Йўлдошев клубнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Унга 714 нафар мухлис овоз берган. Бошқа футболчилар ичида у энг кўп 55,35 фоизни қўлга киритган.
Янгиликлар лентаси
0