Кичик тадбиркорлар учун 5 млрд сўмгача кредит ажратилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2022
Oбуна бўлиш
Кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиялаштириш учун банкларга 300 миллион доллар эквивалентида кредит линияси ажратилади.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. “Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиялаштириш учун банкларга 300 миллион доллар эквивалентида кредит линияси ажратилади.
Бунда кредит линияси тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 10 фоиз ставкада миллий валютада ажратилади;
Банклар кредитлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун йиллик 14 фоиз ставкада, 5 йилгача муддатга, шу жумладан, 2 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 5 миллиард сўмгача ажратади.
Тадбиркорларнинг фаолият даври 6 ойгача бўлганда 1 миллиард сўмгача, 6 ойдан 1 йилгача бўлганда 2 миллиард сўмгача, 1 йилдан 2 йилгача бўлганда 3 миллиард сўмгача, 2 йилдан 3 йилгача бўлганда 4 миллиард сўмгача ва 3 йилдан ошганда 5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади
Кредит линияси маблағларининг камида 70 фоизи Нукус шаҳридан, вилоятларнинг маъмурий марказларидан ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлардан ташқари ҳудудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга ажратилади.
Тадбиркорликни ривожлантириш учун 500 млн доллар ва 2 трлн сўм йўналтирилади
Янгиликлар лентаси
0