Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказига директор тайинланди

© Ассоциация футбола УзбекистанаЭркин Бахтиёров
Эркин Бахтиёров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2022
Oбуна бўлиш
ЎФА тизимида турли лавозимларда ишлаган Эркин Бахтиёров Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказига раҳбарлик қилади.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Эркин Бахтиёров янги ташкил этилган Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказига директор этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) хабар бермоқда.
Бундан аввал Бахтиёров ЎФА тизимида турли лавозимларда, жумладан, Ҳакамлар бўлими бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.
Маълумот учун, мазкур марказ мамлакатда ўтказиладиган барча турдаги футбол мусобақаларини бошқарувчи ҳакамлар фаолиятини мувофиқлаштиририб боради. Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида футбол, аёллар футболи, мини футбол, ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга ҳамда уларни ташкилий-бошқарув фаолиятига кўмаклашади.
Янгиликлар лентаси
0