Ўзбекистонда дори воситаларининг клиник тадқиқотлари ўтказилади

Oбуна бўлиш
Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистонда дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш бошланади. Бу Ҳукумат қабул қилган тегишли қарорда белгиланган.
Қарорга асосан Tashkent Фарма Парк инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида давлат муассасаси шаклидаги Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги марказнинг муассиси ҳисобланади, дея ёзади norma.uz
Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
дори воситаларининг клиник тадқиқотларини халқаро этик ва илмий стандартлар талабларига мувофиқ ташкил этиш;
республика ҳудудида клиник тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда клиник базаларни жаҳон стандартлари асосида модернизация қилишни мувофиқлаштириш;
"Зарур клиника амалиёти (GCP)" талабларига мувофиқ дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказишни ташкил этиш;
женерик дори воситаларининг оригинал дори воситаларига фармакологик биоэквивалентлигини аниқлаш;
клиник тадқиқот субъектида дори воситаларининг фармакокинетик тадқиқотларини ўтказиш;
тиббиёт ходимларининг клиник тадқиқотлар ўтказиш соҳасида малакасини ошириш;
Кўрсатилган пулли хизматлардан тушадиган маблағлар, халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Ҳужжат 14 апрелдан кучга кирган.
Янгиликлар лентаси
0