Тадбиркорликни ривожлантириш учун 500 млн доллар ва 2 трлн сўм йўналтирилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2022
Oбуна бўлиш
Йиғилишда аҳоли бандлигини таъминлаш вазифалари ижроси ҳудудлардаги иқтисодиётга боғлиқлиги таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш учун 500 миллион доллар ва 2 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
Унда бу вазифалар ижроси, кўп жиҳатдан, ҳудудлардаги иқтисодиётга боғлиқлиги алоҳида таъкидланди.

“Шу боис, яқинда тадбиркорликни ривожлантириш учун 500 миллион доллар ва 2 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилиши белгиланди”, - дейилган давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, айни пайтда тадбиркорларни энг безовта қилаётган солиқ маъмурчилиги, текширувлар, рухсатномалар тартиби енгиллаштирилди.
Йиғилишда шу ишларни қуйи тизимда ташкил этиб, маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Янгиликлар лентаси
0