Сиёсат

“Толибон” ИД* жангарилари Термизни ўққа тутгани ҳақидаги хабарни рад этди

© SputnikВооруженные боевики
Вооруженные боевики - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Афғонистон ТИВ афғон-ўзбек чегарасидаги вазият барқарорлиги, хавотирга ўрин йўқлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. “Толибон”* ҳаракати Афғонистон ҳудудидан ИД** жангарилари Ўзбекистон ҳарбий объектларини ракеталар билан ўққа тутгани ҳақидаги хабарни рад этди. Афғонистондаги толибларнинг муваққат ҳукумати Ташқи ишлар вазирлиги тегишли баёнот билан чиқди.
“Афғон-ўзбек чегарасида вазият барқарор, хавотирга ўрин йўқ. Шу билан бирга, Афғонистон томони барча қўшнилари олдидаги масъулиятли ҳукумат сифатида Афғонистон чегаралари устидан назоратни таъминлаш ва кимдир томонидан хавфсизлик бузилишига йўл қўймаслик мажбуриятини яна бир бор тасдиқлайди”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ айрим Telegram-каналларда Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисидаги хабарлар тарқалган эди. Ўзбекистон ҳукумати бу хабарни рад этиб, мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилган эди.
Сиёсатшунослар Термиз ўққа тутилгани айтилган фейк ҳақида қандай фикрда
* Ташкилот террорчилик ҳаракати учун БМТ санкциялари ости
** Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0