Спорт

“Велотрек” BMX спорт мажмуасида халқаро мусобақалар ўтказилиши мумкин

© Sputnik / Руслан Ярошенко / Фотобанкка ўтишЧемпионат по BMX-фристайлу
Чемпионат по BMX-фристайлу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“Велотрек” BMX спорт мажмуаси барча халқаро стандартлар ва меъёрларга жавоб берса, унга халқаро мусобақаларни ўтказиш ҳуқуқини берувчи расмий UCI сертификати берилади.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Жиззахги "Велотрек" BMX спорт мажмуаси трассаси ва унинг атрофида қурилган комплекс билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистонга Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI) вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди.
Режа бўйича дастлаб райдерлар трасса бўйлаб ҳаракат қилиб кўришади ва ўз фикрларини билдиришади. Шундан сўнг делегация аъзолари умумий хулосани тақдим қиладилар.
“Якуний қарорда спорт иншооти барча халқаро стандартлар ва меъёрларга жавоб берадиган деб топилса, ушбу аренада турли халқаро мусобақаларни ўтказиш ҳуқуқини берувчи расмий UCI сертификатига эга бўламиз”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, умумий қиймати 500 минг АҚШ доллари бўлган ушбу мажмуа ўтган йилда фойдаланишга топширилган. У Сочидаги "Велотрек" мажмуаси лойиҳаси асосида қурилган.
Арена 3400 ўринга мўлжалланган. Шунингдек, мажмуада конференс ва спорт заллари, VIP майдон, 2 та теннис корти, 2 та мини-футбол учун майдончалар ва 100 ўринли меҳмонхона мавжуд.
Дунё бўйича бундай объектлар сони 32 тага тенг. UCI сертификати олинса, ушбу трасса бу йўналишдаги 33 иншоотга айланади.
Янгиликлар лентаси
0