Йўқолган ашёларни бундан буён ДХМдан топиш мумкин

© Sputnik / Дильшода РахматоваНовый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей
Новый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2022
Oбуна бўлиш
Фуқаро топилмани олишни рад этса, Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси уни E-auksion савдо майдончасида аукционга қуяди ва сотади.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Давлат хизматлари марказларида “йўқолган ашёларни топшириш, сақлаш ва уни қидириш” хизмати ишга туширилди. Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоеванинг Sputnik мухбирига хабар беришича, топилмаларни ДХМга топшириш тартиби белгиланди.
Эндиликда йўқолган буюмни топиб олган шахс уни исталган ДХМга олиб келади. Марказ ходими топиб олинган буюм хақида сўров тўлдиради. “Топилмалар”ахборот тизимида рўйхатга олади ва реестрга киритади.
“Дейлик телефон топиб олинди. Топиб олинган буюм сейф ёки махсус жиҳозланган хонада 6 ой давомида сақланади. Шу вақт давомида телефон эгаси аниқланса, телефон эгасига смс хабарнома юборилади. Агарда 6 ой ичида топилманинг эгаси аниқланмаса, у ҳолда буюмга нисбатан мулк ҳуқуқи уни топиб олган фуқарога таклиф қилинади”, дейди Севара Ўринбоева.
Агар фуқаро топилмани олишни рад этса, Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси уни E-auksion савдо майдончасида аукционга қуяди ва сотади.
Маълумот учун, Ҳукуматнинг 28-сонли қарорига мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги тизимидаги “Топилмалар столи” фаолияти тугатилди. Бу хизмат энди давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатилмоқда. Йўқолган ашёнинг топилмаганлиги ҳақида маълумотнома берилганлиги учун БҲМнинг 5 фоизи (13 500 сўм) миқдорида тўлов ундирилади. ЯИДХП орқали мурожаат этилганда миқдор 10 800 сўмни ташкил этади.
Ариза “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар томонидан берилганда, тўлов БҲМнинг 2 фоизи (5 400 сўм) миқдорида ундирилади.
Янгиликлар лентаси
0