Жамият

Аттестацияга ўзи кирмай бошқани киритган педогоглар тест синовларидан четлаштирилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишЕдиный госэкзамен по русскому языку, иллюстративное фото
Единый госэкзамен по русскому языку, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Педагоглар аттестацияси малака синовларида ўрнига кириш билан боғлиқ 200 дан ортиқ ҳолат бартараф этилди.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Тест синовларида бировнинг ўрнига кирган ёки ёнида туриб ёрдам берган педагогларнинг натижалари бекор қилинди. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси хабар бермоқда.
25 мартдан бошлаб республиканинг 14 та ҳудудида педагог кадрлар аттестациясининг малака (тест) синовлари ўтказилмоқда.
Хабарда айтилишича, бу йилги жараёнлар соддалаштирилган тартибда бўлиб ўтмоқда. Унга кўра, ҳар бир педагогга ҳужжатларни бевосита электрон тарзда топшириш имконияти яратилган. Бунинг натижасида аввалги йилларга қараганда кўпроқ 280 минг нафар ўқитувчи аттестацияда иштирок этиш истагини билдирган.
Мазкур педагогларнинг 70 фоизи ўз ихтиёри билан аттестацияда қатнашиш учун ариза топширган.
Тест синовларига ҳар бир талабгор миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари томонидан текшириб киритилмоқда. Лекин, айрим ўқитувчилар ўз ўрнига бошқа шахсларни киритиши билан боғлиқ қоидабузарлик ҳолатлари ҳам кузатилди.
“Ачинарлиси, бу жараёнларга аксарият ҳолларда олий таълим муассасалари талабалари, юқори синф ўқувчилари ёки репетиторлик билан шуғулланувчи соҳа вакиллари ҳам жалб қилиняпти. Бугунги кунга қадар ўрнига кириш билан боғлиқ 200 дан ортиқ ҳолат аниқланди. Ушбу ҳолатлар бўйича далолатномалар расмийлаштирилиб, уларнинг барчаси синовлардан четлаштирилган”, - дейилади хабарда.
Ҳар бир ҳудудда ўтказилаётган аттестация жараёнлари кузатув камералари ёрдамида қатъий назоратга олинган. Синовларни ўтказиш вақтида ҳар бир компьютерга махсус дастурлар ўрнатилиб, марказий серверда бирма-бир рўйхатга олинади.
Таълим инспекцияси матбуот котиби Шавкат Хўжақуловнинг Sputnik мухбирига маълум қилишича, 3600 нафар рус тили фани ўқитувчиси шу йилнинг биринчи ярмида ўтказилган тест синовларига жалб қилинмасдан энг юқори балл олган. Чунки улар камида С1 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга. Сертификат олмаган ўқитувчининг 9391 нафари эса тест синовларига жалб қилинган.
Янгиликлар лентаси
0