Биринчи августдан Mobil-ID тизими жорий этилади

© Unsplash / Luis VillasmilМобильный телефон в руке мужчины
Мобильный телефон в руке мужчины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2022
Oбуна бўлиш
Шахсни Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациялаш ДХМ ёки нотариал идора томонидан ёхуд ЯИДХП мобил иловаси орқали амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистонда давлат хизматларидан фойдаланишда Мобил-ID тизими жорий этилади. Бу президент Шавкат Мирзиёев 20 апрель куни имзолаган фармонда белгиланган.
Фармонга кўра, 2022 йил 1 августдан давлат хизматларидан фойдаланиш учун шахсни идентификациялашнинг мавжуд тизим ва воситаларига қўшимча равишда жисмоний шахсни идентификациялашнинг Мобил-ID тизими жорий этилади.
Мобил-ID тизими “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади.
Шахсни Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациялаш ДХМ ёки нотариал идора томонидан ёхуд ЯИДХП мобил иловаси орқали амалга оширилади.
Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациядан ўтиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг асли тақдим этилади. Фуқаронинг юзи рақамли форматда расмга туширилади, электрон шаклда қўл бармоғи изи олинади ва мобил телефон рақами ЯИДХПдаги шахсий кабинетга боғланади.
Бевосита Марказлар ёки нотариал идора орқали фуқароларни Мобил-ID тизимига идентификация қилиш 2022 йил 31 декабргача тўлов ундирилмасдан, 2023 йил 1 январдан БҲМнинг 2 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилади.
Мобил-ID тизими фойдаланувчилари электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан (бундан молиявий хизматлар мустасно) фойдаланиши мумкин. Фуқаронинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юбориладиган барча хабарномалар Мобил-ID тизими орқали идентификацияланган мобил телефон рақамига SMS-хабар шаклида юборилади.
Янгиликлар лентаси
0