Колумнистлар

Boeing ва Airbusни Россия титанисиз қандай келажак кутмоқда

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишВозобновление авиасообщения между ОАЭ и Россией
Возобновление авиасообщения между ОАЭ и Россией - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Boeing Россия таъминотисиз ишлаб чиқаришни давом эттириши мумкинлигини маълум қилди, бироқ Airbus океан ортидаги рақибининг ўйламай қилган сиёсий ҳаракатини такрорламоқчи эмас.
Европа Россияни самолётсиз қолдирмоқчи, бироқ қийин вазиятга тушишдан хавотирда. Навбатдаги санкциялар авиакосмик соҳасининг асосий хомашёси бўлган титанга эмбарго қўллаши мумкин. Бу ҳолатда ишлаб чиқаришни камайтириш ва нима бўлса, шунда учишга тўғри келади. Boeing компанияси Россия таъминотисиз ишлаб чиқариши мумкинлигини маълум қилди. Бироқ Airbus океан ортидаги рақибининг ўйламай қилган сиёсий ҳаракатини такрорламоқчи эмас.

Қаердан излаш керак?

Россиянинг “ВСМПО-Ависма” компанияси Boeingнинг титанга бўлган эҳтиёжининг учдан бир қисми, Airbusнинг 60%гача бўлган қисмини таъминлайди ва Бразилиянинг Embraer талабини деярли тўлиқ қондиради. Март ойи бошида Boeing Россиядан харидларни тўхтатди. Тушунтирилишича, бутун дунё бўйлаб етказиб берувчилар пул яратилганлиги сабаб “катта заҳиралар” шаклланган.
Бироқ, Airbusнинг Европадаги савдо-сотиқ бўйича директори Воутер Ван Вершнинг сўзларига кўра, компания 2023-йилнинг ўрталарига қадар ишлаб чиқаришни ошириш ниятида - А320 тор корпусли тури самолетларидан ойига камида 65 та ишлаб чиқариш. Ва эмбарго оқибатларини ҳисоблаб, европаликлар Boeing га эргашишдан бош тортдилар.
Airbus Бош директори Гийома Форининг сўзларига кўра, агар эмбарго кучга кирса, уларнинг захиралари кўпга етмайди. Шу сабабли европалик самолет ишлаб чиқарувчи сиёсатчиларни санкциялардан тийилишга чақирди.
Airbus “ВСМПО-Ависма” компанияси билан 1990-йилдан буён ҳамкорлик қилади. Биринчи даврларда фақат хомашё сотиб олишган. Кейин қўшимча қийматга эга металлургия ярим тайёр маҳсулотлар қўшилди. Бу штамплаш ва ишлов беришдан кейин тўлиқ ҳуқуқли маҳсулотлардир.
Титан - жуда мустаҳкам ва енгил металл. Самолётнинг энг муҳим қисмлари, масалан, қўниш мосламалари ва шпаллар фақат ундан тайёрланади. Самолёт двигателларининг лопаталари, дисклари ва бошқа қисмлари иссиққа чидамли титан қотишмаларидан тайёрланади.

Муқобили йўқ

Американинг Boeing компанияси бошқа етказиб берувчиларига - АҚШ, Япония, Хитой ва Қозоғистонга таянади. Япониянинг Toho Titanium ва Osaka Titanium компаниялари - Россия “ВСМПО-Ависма”дан кейин энг йирик ишлаб чиқарувчилар - аллақачон паст стартда. Toho Россия хомашёсининг танқислиги ва бекор бўлиши фонида ишлаб чиқаришни кўпайтираётганини хабар қилди. Буюртмалари 20% га ошди.
Бироқ европаликлар учун муқобил имкониятлар жуда чекланган.
“Масалан, Қозоғистон ва Японияда фақат титан шимгични ва слитокларни таклиф қилишмоқда, лекин прокат эмас (титан асосидаги қотишмалардан тайёрланган ярим тайёр маҳсулот. – Таҳр.), америкаликлар ва хитойликлар ҳам Европа самолётсозлик саноатининг эҳтиёжлари талабларини тўлиқ қондиришга қодир эмас, чунки улар Boeing, Bombardier ва бошқалар билан шартномаларни бажаришлари керак”, - дейди саноат бўйича мустақил эксперт Леонид Хазанов.
Россия титанига эмбарго самолёт ишлаб чиқарувчиларга ҳам, уларнинг асосий етказиб берувчиларига ҳам, хусусан SpaceX билан ҳамкорлик қилувчи Испаниянинг Aernnova Aerospace ва Airbus ҳамкори Safran двигатель ишлаб чиқарувчиларига таъсир қилади. Европа Иттифоқи авиақурувчилар шунчаки буюртмаларни бекор қилади, корхоналар юкламалари тушиб кетади, ходимларни қисқартиришга тўғри келади.

Қуруқ музокаралар

Кузатувчиларнинг айтишича, баландпарвоз баёнот бераётган ўша Boeing ҳам охир-оқибат Россия титанига қайтади. Москва ҳеч қандай сценарий бўйича зиён кўриб қолмайди.
“Метал омборда тинчгина туради, у нефть ёки газ эмас.Бундан ташқари, ҳарбий-саноат комплекси унга катта талабга эга. Фуқаро авиациясида эса ишлаб чиқариш қисқаради”,- дейди мустақил авиаэксперт Дмитрий Адамидов.
Унинг фикрича, Америка корпорациясининг қарори аслида умумий иқтисодий вазият билан боғлиқ. Самолётларга буюртмалар анча олдин берилади ва жаҳон иқтисодиётида турғунлик ва муаммолар шароитида Россияга қарши санкциялар туфайли алоҳида талаб кутилмайди. Шунинг учун, ҳозирча, Boeing ҳақиқатдан ҳам захирадагилари билан эплаб туради. Бироқ Адамидовнинг ишонч билдириб айтишича, вазият ўзгариши билан Boeing Россия билан ҳамкорликни жимгина тиклаб олишига ишончи комил.
“Титанга эмбарго Европа авиасаноатини барбод қилиши мумкин. Эҳтимол, бу фақат гапдан нарига ўтмайди, акс ҳолда Брюссел расмийлари норозилик намойишларига чиқадиган, ғазабланган авиакомпания ходимларига дуч келишлари керак”, - дея таъкидлайди Хазанов.
Бошқа томондан, Россия титан саноати доимо ўзини бошқа минтақалар ва тармоқларга - кемасозлик, атом энергетикаси ва кимё саноатига йўналтира олади.
Янгиликлар лентаси
0