Бухорода Россия компанияси билан ҳамкорликда авиация ёқилғиси синовдан ўтказилди

© Фото: “Ўзбекнефтгаз” АЖБухорода Россия компанияси билан ҳамкорликда авиация ёқилғиси синовдан ўтказилди
Бухорода Россия компанияси билан ҳамкорликда авиация ёқилғиси синовдан ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2022
Oбуна бўлиш
“ОR-1626” маркали “Decleave” деэмульгатори “Джет А-1” авиация ёқилғисини ишлаб чиқаришда самарадор деб топилган.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида Россиянинг “ХГ ОСНОВА” компаниясининг “ОR-1626” маркали “Decleave” деэмульгаторининг самарадорлигини баҳолаш бўйича тажриба синовлари ўтказилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ хабар бермоқда.
Натижада “Джет А-1” авиация ёқилғисини ишлаб чиқаришда деэмульгатордан фойдаланиш самарадор деб топилган. Ёқилғи сифатини ўрганиш учун “Джет А-1” ёқилғисининг саноат-тажриба партияси ишлаб чиқарилган.
“Деэмульгатордан фойдаланган ҳолда тажриба тариқасида тайёрланган “Джет А-1” авиация ёқилғиси Бутунроссия нефтни қайта ишлаш илмий тадқиқот институтида малака синовларидан ўтказилди. Синов хулосаларига кўра, заводда деэмульгаторни ишга тушириш натижалари ижобий деб топилди”, - дейилади хабарда.
13-16 апрель кунлари “МИРРИКО” компаниялар гуруҳининг мутахассислари Никита Макаров ва Руслан Мирзагаяновлар ушбу тажриба синовларини кузатиш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ташриф буюришган.
Улар “ЭЛОУ-2” қурилмасига етказиб бериладиган нефтни сувсизлантириш ва тузсизлантириш мақсадида реагентли ишлов бериш, Нефть ва газ конденсати аралашмасини атмосферали ҳайдаш қурилмасини, Газойлни гидротозалаш ва Каталитик риформинг қурилмасини коррозиядан кимёвий ва технологик ҳимоя қилиш жараёнларини техник кузатиб боришди.
Шунингдек, реагентларнинг технологик қурилмаларда қўлланилишини текшириш, дозалаш ва етказиб беришни назорат қилиш ишлари ҳам амалга оширилди.
Таҳлил натижаларига кўра, деэмульгаторнинг сарфи ва коррозия ингибитори самарадорлиги бўйича баҳолаш ўтказилди. Бу бўйича “МИРРИКО” мутахассислари томонидан тегишли тавсиялар олинди. Реагентлардан саноатда фойдаланишга оид техник ҳисоботлар имзоланди.
Маълумот учун, “ХГ ОСНОВА” МЧЖ “МИРРИКО” компаниялар гуруҳига киради. Ушбу компания самарали ва ишончли ечимларни излаётган нефть ва газ қазиб олиш, уни қайта ишлаш, кимё ва нефть-кимё, тоғ-металлургия корхоналари учун турли хил кимёвий ечимлар ва ноёб технологияларни ишлаб чиқади ва жорий қилади.
Янгиликлар лентаси
0