МДҲ фильмларини олтин тўплами ҳамдўстлик тилларига дубляж қилинади

Открытие Ташкентского международного кинофестиваля "Жемчужина Шелкового пути"
Открытие Ташкентского международного кинофестиваля Жемчужина Шелкового пути  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида ко-продукция форматидаги кинолойиҳаларнинг энг йирик портфелига эга мамлакат сифатида эътироф этилди.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. МДҲ фильмларини дубляж қилишда ягона марказлаштирилган жамғарма ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақида Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг йирик киностудиялари раҳбарларининг ишчи учрашувида маълум бўлди.
Йиғилишда, МДҲ йирик киностудия раҳбарлари фильмларнинг олтин тўпламини шакллантириш ва ягона ахборот базасини яратиш таклифини илгари сурди.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари келгусида халқаро фестиваллар ва кино кунларида иштирок этаётган фильмларни таржима қилиш ва дубляж ишлари бўйича ягона марказлаштирилган жамғарма ташкил этишни таклиф қилишди.
Айтилишича, иштирокчи мамлакатларнинг барча таклифлари кинолойиҳаларнинг ягона портфели кўринишида шакллантирилади.
Маълумот учун, ҳамкорликда суратга олинган қатор ҳужжатли фильмлар, жумладан, Ўзбекистон маданий меросига бағишланган фильмлар Россиянинг "Культура", "Мир" ва "РТР" телеканалларида намойиш этилган. Бир нечта янги бадиий фильмлар май-июнь ойларида томошабинлар эътиборига ҳавола этилиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда сентябрь ойида бўлиб ўтадиган 14-Тошкент халқаро кинофестивали ва анъанага айланган Жаҳон киноси кунлари доирасида МДҲ мамлакатларининг кинобозорини ҳам ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.
"Беларусфилм" киностудияси бош директори Владимир Карачевский айтишига кўра, Ўзбекистон кино саноати соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва ко-продукция форматида фильмлар суратга олишда бошқа давлатлар учун ўрнак бўлмоқда.
Бугунги кунда МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон ана шундай ко-продукция форматида суратга олинган энг йирик фильмлар портфели эга. Хусусан Россия билан бир неча фильмар суратга олинмоқда, Озарбайжон, Тожикистон, Беларусь ва бошқа давлатлар билан ҳамкорликда ҳам қатор фильмлар суратга олинган.
Янгиликлар лентаси
0