Ўзбекистон банклари муқобил тўлов тизимларини яратишади

© pexels.com/Ono KosukiБанкомат платежная система
Банкомат платежная система - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2022
Oбуна бўлиш
Марказий банк зарур ҳолларда банк тизими ва тўлов тизимлари фаолияти барқарорлигини таъминлашини билдирган.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистон тижорат банклари трансчегаравий ўзаро ҳисоб-китобларнинг узлуксизлиги билан боғлиқ хавф-хатарларни олдини олиш мақсадида муқобил тўлов тизимларини ишлаб чиқишмоқда. Бу ҳақда Марказий банк (МБ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Ҳозирда тижорат банклари томонидан трансчегаравий ўзаро ҳисоб-китобларнинг узлуксизлиги билан боғлиқ хавф-хатарларни олдини олиш ҳамда хўжалик субъектлари ва аҳолининг жорий халқаро амалиётлари доирасида тўловлари (пул ўтказмалари)ни чекловларсиз ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ўз ихтиёрига кўра муқобил тўлов тизимлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тегишли чоралар кўриб борилмоқда”, - дейилган хабарда.
МБ ҳозирги вазиятни доимий равишда кузатиб бораётганини маълум қилган. Зарур ҳолларда банк тизими ва тўлов тизимлари фаолияти барқарорлигини таъминлайди.
Шунингдек, халқаро муносабатлар доирасида эркин молиявий ахборот алмашинуви ва ҳисоб-китобларнинг узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўради.
Янгиликлар лентаси
0