Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Путин Мариуполдаги “Азовстал”га ҳужумни бекор қилишни буюрди

© Sputnik / POOLПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2022
Oбуна бўлиш
Россия президенти: мазкур саноат зонасини ҳатто пашша ҳам учиб ўта олмайдиган қилиб, блоклаб қўйинг.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин украиналик жангарилар беркинган Мариуполдаги “Азовсталь” металлургия комбинатига ҳужум қилишни мақсадга мувофиқ эмас деб атади.
“Бекор қилишни буюраман”, - деди Путин Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашувда.
"Ҳозир биз аскар ҳамда зобитларимизнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолишни ўйлашимиз керак бўлган вақт, яъни бу ҳақда доим ўйлашимиз керак, ҳозир айниқса. Ушбу саноат объектлари остидаги катакомбаларга (чалкаш йўллар — таҳр.) тушиб, эмаклаш керак эмас", — дея тушунтирди Россия раҳбари.
Путиннинг сўзларига кўра, “саноат объектлари остидаги катакомбаларга (чалкаш йўллар — таҳр.) тушиб, эмаклаб юриш керак эмас”. У саноат зонасини ҳатто пашша ҳам учиб ўта олмайдиган қилиб, блоклаб қўйишни буюрди.
Россия етакчиси асирган тушадиган “Азовсталь” ҳудудида қамалган қолган ҳамма украиналик ҳарбийлар ҳаёти сақланиб қолиши кафолатланишига ваъда берди.
“Ҳозирчага қуролини ташламаган барчага яна бир бор буни таклиф қилинг. Россия томони тегишли халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга биноан улар ҳаёти ва уларга муносиб муносабатда бўлишларига кафолат беради. Ярадорларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилади”, - деди Путин
Шойгу Россия президентига Мариуполь озод қилингани борасида ҳисобот берди. Унинг сўзларига кўра, “Азовсталь”да икки мингга яқин Украина кучлари ҳарбийлари яшириниб олган. Улар тўлиқ қуршовда.
Россия президенти Мариуполь озод қилишини муваффақият деб атади ва Россия армиясини табриклади.

Мавзуга оид:

Россия ҚК Мариуполдаги миллатчиларга қуролларини топширишни таклиф қилди
Россия ҳарбийлари Мариуполдаги масжидда гаровда ушлаб турилганларни озод қилишди
Янгиликлар лентаси
0