Жамият

Илк бор ёш боланинг умуртқа поғонасида мураккаб операция амалга оширилди

© МинздравУзбекские медики провели сложную операцию на позвоночнике 3х летней девушки
Узбекские медики провели сложную операцию на позвоночнике 3х летней девушки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Умуртқа поғонасининг ён томонга қийшайиши билан намоён бўладиган сколиоз касаллиги ўз вақтида муолажа қилинмаса, кўплаб оғир асоратларга олиб келиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Тошкентда илк бор туғма нуқсони бўлган уч ёшли қизалоқнинг умуртқа поғонасида ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Муолажа 3 соат давом этди. Унда умуртқа поғонаси сколиотик деформацияни коррекциялаш ва эндокорректор-фиксациялаш амалиёти ўтказилди. Жонлантириш бўлимидаги бир кунлик интенсив муолажалардан сўнг қизалоқ реабилитация бўлимига ўтказилди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ҳозир унинг аҳволи қониқарли. Оғриқ қолдирувчи ва умумий қувватловчи муолажалар олмоқда. Бемор тезда оёққа туриб, соғлом ҳаётга қайтади.
Марказ директори Мурод Ирисметовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ёш болада бундай мураккаб операция ўтказиш амалиёти Россия илмий тиббиёт муассасаси билан ҳамкорлик натижасида яқинда йўлга қўйилган. Аввалари бундай операция фақат бемор ёши катта бўлганида ўтказилган ва салбий оқибатлар ва иккиламчи ўзгаришларга олиб келган.
"Умуман, энди марказимиз шифокорлари Москва шаҳридаги Н.Н.Приоров номидаги травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорлик натижасида шундай амалиётларни мустақил равишда бажаришни ўзлаштирди", - дейди Ирисметов.
Маълумот учун, Россия ва Ўзбекистон орасида тиббиёт соҳасида кенг кўламли ва чуқур ҳамкорлик йўлга қўйилган. Кадрлар тайёрлаш масаласи ушбу ҳамкорликнинг асосини ташкил қилади, десак муболаға бўлмайди.
Хусусан, Ўзбекистондаги 9та тиббий олийгоҳ Россия ОТМлари билан биргаликда бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура даражасида ўнлаб мутахассисликлар бўйича қўшма таълим дастурларини йўлга қўйган. 2020 йилда Россия илмий муассасаларида 300 га яқин ўзбекистонлик тиббиёт мутахассислар малакасини оширишган эди.
Ундан ташқари, Тошкент тиббиёт академияси негизида И.М. Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университети билан университетлараро ҳамкорлик маркази очилди. Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университетининг филиалини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилган.
Янгиликлар лентаси
0