Жамият

Энг кўп вакант лавозимлар қайси давлат идораларида экани маълум бўлди

© Sputnik / Дильшода РахматоваНовый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей
Новый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Давлат фуқаролик хизматига 23 556 нафарномзод ишга қабул қилинди. Улардан 10 063 нафари30 ёшгача бўлганлар, 6 132 нафари эса аёллар.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Вазирлик ва идораларда мавжуд вакант лавозимлар бўйича ўтказилган танловлар натижасида 23 556 нафар номзод ишга қабул қилинди.
Vacancy.argos.uz портали маълумотига кўра, 21 апрель ҳолатига 70 дан ортиқ вазирлик ва идоралари ва ҳокимликларда 65 214 вакант лавозимларга татанлов эълон қилинган.
Энг кўп бўш ўрин қуйидаги идоралар кесимига тўғри келди:
Ёшлар ишлари агентлиги тизимида - 15 794 та
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тизимида -10 116 та
Давлат солиқ қўмитаси тизимида - 7 123 та
Халқ таълими вазирлиги тизимида - 4 529 та
Молия вазирлиги тизимида - 6 115 та
Ҳудудлар кесимида ўтказилган танловлар Самарқанд вилоятида 6 630 та, Андижон вилоятида 6 182 та, Қашқадарё вилоятида 6 053 та ва Фарғона вилоятида 5 969 тага тенг.
Танлов ғолиблари ичида 30 ёшгача бўлганлар 10 063 нафар, аёллар 6 132 нафарва давлат хизматига биринчи маротаба қабул қилинганлар 4 586 нафарни ташкил этмоқда.
Маълумот учун, ушбу портал давлат органлари ва ташкилотларидаги вакант лавозимларни эгаллаш учун очиқ мустақил танловларни ташкил этиш бўйича ягона электрон тизим ҳисобланади. У интернет тармоғида “бир дарча” тамойили асосида фаолият кўрсатади.
Янгиликлар лентаси
0