https://sputniknews-uz.com/20220422/jizzaxda-seldan-zarar-korgan-mahalla-uchun-gumanitar-yordam-toplandi-24150771.html
Жиззахда селдан зарар кўрган маҳалла учун гуманитар ёрдам тўпланди
Жиззахда селдан зарар кўрган маҳалла учун гуманитар ёрдам тўпланди
Селдан энг кўп зарар кўрган "Эгизбулоқ” маҳалласига барча туманлардан гуманитар ёрдам олиб келинмоқда. Булар озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари... 22.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-22T19:06+0500
2022-04-22T19:06+0500
2022-04-22T19:06+0500
жамият
жиззах вилояти
сел
фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв)
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdnn1.img.sputniknews-uz.com/img/07e6/04/16/24150871_0:94:1000:657_1920x0_80_0_0_b006e3f4248068f3a62807ffde084696.jpg
ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Фориш тумани “Эгизбулоқ” маҳалласида кучли сел оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар қилмоқда Жиззах вилояти ҳокимлиги. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, туман корхоналари вакиллари вҳамда кўнгилли ёшлар фаол иштирок этиб, аҳоли хонадонлари, томорқалари, маҳалланинг ички йўллари оқизиқлар, қум-шағалдан тозаланяпти. Шунингдек, Фориш туман Ободонлаштириш бошқармасининг 129 нафар ишчилари сел оқибатларини бартараф этишда фаол иштирок этмоқда.“Эгизбулоқ” маҳалласига вилоятдаги барча туманлардан ва ташкилот, муассасалари маҳаллалардан жамланган гуманитар ёрдам келиши давом этмоқда. Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, кийим-кечак, кўрпа-тўшак, қурилиш материалларидан иборат гуманитар ёрдам маҳалладаги 15-умумтаълим мактабига тўпланиб, селдан талофат кўрган маҳалла аҳолисига етказиб берилаяпти.Эслатиб ўтамиз, 20 апрель куни Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманларида сел келган эди. табиий офат оқибатида аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа объектлари, экин майдонлари барбод бўлган, 5 киши қурбон бўлган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdnn1.img.sputniknews-uz.com/img/07e6/04/16/24150871_0:0:1000:750_1920x0_80_0_0_9ba08a233390ec2087e506b63ff71b62.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
жиззах вилояти, сел, фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв)
Жиззахда селдан зарар кўрган маҳалла учун гуманитар ёрдам тўпланди
Селдан энг кўп зарар кўрган "Эгизбулоқ” маҳалласига барча туманлардан гуманитар ёрдам олиб келинмоқда. Булар озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, кийим-кечак, кўрпа-тўшак ва бошқалар.
ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Фориш тумани “Эгизбулоқ” маҳалласида кучли сел оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар қилмоқда Жиззах вилояти
ҳокимлиги. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, туман корхоналари вакиллари вҳамда кўнгилли ёшлар фаол иштирок этиб, аҳоли хонадонлари, томорқалари, маҳалланинг ички йўллари оқизиқлар, қум-шағалдан тозаланяпти.
Шунингдек, Фориш туман Ободонлаштириш бошқармасининг 129 нафар ишчилари сел оқибатларини бартараф этишда фаол иштирок этмоқда.
“Эгизбулоқ” маҳалласига вилоятдаги барча туманлардан ва ташкилот, муассасалари маҳаллалардан жамланган гуманитар ёрдам келиши давом этмоқда.
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, кийим-кечак, кўрпа-тўшак, қурилиш материалларидан иборат гуманитар ёрдам маҳалладаги 15-умумтаълим мактабига тўпланиб, селдан талофат кўрган маҳалла аҳолисига етказиб берилаяпти.
Эслатиб ўтамиз, 20 апрель куни Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманларида сел келган эди. табиий офат оқибатида аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа объектлари, экин майдонлари барбод бўлган, 5 киши қурбон бўлган эди.