Касаначилар солиқ борасида ўзини ўзи банд қилган шахсларга тенглаштирилди

© SputnikГончар из Самарканда Ильхом Бобомуратов
Гончар из Самарканда Ильхом Бобомуратов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2022
Oбуна бўлиш
Касаначилар - уйида ҳунармандчилик қилувчи шахслар ижтимоий солиқ тўловини ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган тартибда амалга оширади
ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда (жами 252 та) касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга дастлабки 3 ойдаги фаолияти учун 1 ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 21 апрель куни имзолаган фармонида келтирилган.
Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан касаначиликни фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар, шу жумладан пудрат шартномаси асосида ташкил этишга рухсат этилади.
2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январгача:
касаначиларга даромад солиғи касаначиликдан олинадиган жами даромадни 50 фоизга, 1 ойда кўпи билан 1 миллион сўмгача камайтирган ҳолда ҳисобланади;
касаначилар ижтимоий солиқ тўловини ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган тартибда амалга оширади;
олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда (жами 252 та) касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга дастлабки 3 ойдаги фаолияти учун 1 ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан касаначилар сони камида 10 нафар бўлган тадбиркорларга кредит суммасининг 75 фоизи миқдоригача кафиллик берилади.
2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январгача “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, бироқ БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 700 минг сўмгача) миқдорида субсидия ажратилади.
Шунингдек, “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси таркибида мавсумий ва касаначилик ишлари портали ишга туширилади.
Янгиликлар лентаси
0